МУСОБАҚА БЎЛИБ ЎТДИ

Яқинда туманимиздаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби залида спортнинг Таэквандо WT тури бўйича  2002-2004, 2006-2008, 2010-2012 йилларда туғилган ўғил ва қиз болалар ўртасида БЎСМ очиқ биринчилиги бўлиб ўтди. Мусобақада Каттақўрғон шаҳар болалар ва ўсмирлар мактаби жамоаси ҳам иштирок этишди.
Беллашувда жами 85 нафар ўғил ва қиз болалар қатнашиб, ўз кучларини синашди ва фахрли ўринларга эга бўлишди. 17 та вазн тоифалари бўйича гиламга тушган спортчиларимиз майдонда туманимиз шарафини ҳимоя қилишди. Фаол иштирок этган ўқувчиларимиздан Нигина Фахриддинова, Жасур Намозов, Мурод Ўктамов, Беҳруз Фахриддинов, Аслиддин Насриддинов, Самандар Ҳамроев, Суннатбек Мирзақобилов, Темурбек Толибжонов, Элбек Мавлонов, Мадина Маннонова ва Акбар Исрофиловлар ўз вазн тоифалари бўйича фахрли биринчи ўринни эгалладилар.
Мусобақа сўнгида иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар ҳамда мусобақани ташкил этишда яқиндан ёрдам берган БЎСМ директори М. Исмоилов ва жисмоний тарбия ва спорт бўлими бош инспектори А. Пўлатовларга миннатдорчилик билдирдилар.
Мунис ШАВҚИЕВА,
БЎСМ ўқитувчиси.