PISA – PIRLS – ТАЪЛИМ СИФАТИНИ БАҲОЛАШ ХАЛҚАРО ДАСТУРИ МАВЗУСИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ

Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида улкан иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига эришилаётганлиги сабабли барча соҳаларда малакали кадрлар ва етук мутахассисларга бўлган талаб янада ошмоқда.
Бу ўз-ўзидан ўқувчиларимизнинг дарсларга қизиқиш хусусиятларини ошириш ва ўқитувчиларнинг ҳар томонлама таълим-тарбиясига эътиборини кучайтиришни талаб этади.
Юқоридаги талабларнинг таълим тизими учун жуда муҳим эканлиги, аксарият хорижий давлатлардаги каби таълим ва фан соҳалари ривожланишини баҳолаш ва мониторинг қилиш орқали таълим сифатини оширишга қаратилган илғор тажрибаларни соҳага жалб қилиш кераклигини англатади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамасининг  2018  йил 8 декабрдаги “Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 997-сонли қарорида энг устивор вазифа қилиб қуйидагилар олинди:  
Халқаро тадқиқотлар натижаларига асосланган ҳолда ўқиш, математика ва  табиий  йўналишдаги  фанлардан  давлат  таълим  стандартлари,  ўқув дастурлари  ҳамда  ўқув  адабиётлари  мазмунига  ўзгартириш  ва  қўшимчалар киритиш; 
PISA баҳолаш дастури йўналишидаги саволлар миллий базасини яратиш ва ўқув дастурларига интеграция қилиш; 
ўқувчилар  саводхонлигини  баҳолашнинг  миллий  тизимини  яратиш  ва 2019-2021 йилларда  амалий  кўникмаларини  шакллантирилишини баҳолашга қаратилган синовларни тизимли равишда ўтказиб бориш.
Шу мақсадда жорий йилнинг 22-26 апрел кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳрида “ХАЛҚАРО БАҲОЛАШ ДАСТУРИДА МУВАФФАҚИЯТЛИ ИШТИРОК ЭТИШ - ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ” мавзусида семинар анжуманлари ва шўъба йиғилишлари бўлиб ўтди. Ушбу анжуманда Самарқанд вилоятидан бир гуруҳ тажрибали фан ўқитувчилари ҳам иштирок этишди.
Вазирлар Маҳкамасининг 997-сонли қарорида қуйидаги халқаро баҳолаш дастурлари бўйича халқаро тадқиқотлар  ташкил этилиши қайд этилган:
Progress in International Reading and Literacy Study (PIRLS) — бошланғич 4-синф ўқувчиларининг матнни ўқиш ва тушуниш даражасини баҳолаш учун; 
Trends in International Mathematics and Science Study (TIMSS) — 4 ва 8-синф ўқувчиларининг математика ва табиий йўналишдаги фанлардан ўзлаштириш даражасини баҳолаш учун;
The Programme for International Student Assessment (PISA) — 15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини баҳолаш учун;
The Teaching and Learning International Survey (TALIS) — раҳбар ва педагог кадрларнинг умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиш ва таълим олиш муҳитини ҳамда ўқитувчиларнинг иш шароитларини ўрганиш учун.
2021 йилда Ўзбекистон Республикаси қайси халқаро дастурларда иштирок этади: (PISA) — 15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини баҳолаш,
(PIRLS) — бошланғич 4-синф ўқувчиларининг матнни ўқиш ва тушуниш даражасини баҳолаш. 
Шу ўринда “Таълим сифатини баҳолаш халқаро тадқиқотларида иштирок этиш Ўзбекистонга нима беради?”, деган саволга жавобимиз қуйидагича:
1. Тадқиқотларда олинган натижалар мамлакатдаги таълим сифати ва унинг халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда эгаллаган ўрни тўғрисида хулосалар чиқариш имконини беради;
2. Миллий таълим тизимини ислоҳ қилиш, таълим мазмунини, педагог кадрлар тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш дастурларини такомиллаштириш ҳамда мутахассислар томонидан дарсликларнинг янги авлодини яратишда қўлланилади;
3. Халқаро тадқиқотлар таълим соҳасидаги миллий тадқиқотларни сифатли ўтказишга ижобий таъсир кўрсатади:
4. Халқаро стандартлар даражасида юқори иқтисодий самарага асосланган миллий баҳолаш тизимини яратиш имконини беради.
Юқоридаги шиор остида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган семинарларда иштирок этган Самарқанд вилояти тренерлари айни кунларда вилоят миқёсида туманларда семинар- тренинглар олиб боришмоқда.
21 май куни тумандаги 2-умумий ўрта таълим мактабида “ХАЛҚАРО БАҲОЛАШ ДАСТУРИДА МУВАФФАҚИЯТЛИ ИШТИРОК ЭТИШ - ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ” мавзусида семинар анжуман бўлиб ўтди ва унда туман халқ талим бўлими методистлари ва барча мактаб ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари, фан ўқитувчилари иштирок этишди.
Семинарда  вилоят  Халқ таълими бошқармасининг таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи, координатор Ғ.Бобохолов,  Самарқанд тумани 10- мактаб рус тили фани ўқитувчиси С.Pycтамова, Пастдарғом тумани 21-мактаб физика фани ўқитувчи П.Ҳаитов ва бошқалар  ўз маърузалари билан  семинар иштирокчиларига халқаро баҳолаш дастурлари, улар ҳақида маълумотлар, тавсиялар беришиб, PISA, PIRLS тест намуналари билан таништиришди. 
Жавоҳир  Тоштемиров, 
 45-мактабнинг рус тили фани ўқитувчиси.