“Фан олимпиадаси” ғолиби танлов иштирокчиси

Ишонч ва қатъият - муваффақият калити. Буни мамалакатимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг илм олишида улкан ютуқларга эришаётган иқтидорли ўқувчилар мисолида ҳам кўриш мумкин. Иқтидор доимий ҳаракат ва интилиш, ўқиб билим олиш, изланишлар орқали тобланади. 
Бу борада “Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича Республика олимпиадаларини ўтказиш ва халқаро фан олимпиадалари иштирокчиларини танлаш тўғрисидаги  НИЗОМ”, Ўзбекистон Республикасининг  “Таълим тўғрисида” ва  “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги 226-сонли қарорига мувофиқ академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича олимпиадаларни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда халқаро фан олимпиадалари иштирокчиларини танлаш, ўқувчи-ёшларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён қилиш, ўқувчиларда ўзлари танлаган фанлар ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишларини ошириш,  ўқувчиларнинг келажакдаги касбларни тўғри танлашига кўмаклашиш, қобилиятли ўқувчиларни аниқлаш, рағбатлантириш ва камолотга етказишда муҳим аҳамият касб этади.  
Туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 21-умумий ўрта таълим мактабида фан олимпиадасининг мактаб 1-босқичи ҳамда туман 2-босқичларида Информатика ва ахборот технологиялари фанидан 10-синф ўқувчиси Шоҳжаҳон  Тоштемиров 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритган эди. У Самарқанд вилоятида бўлиб ўтган 3-босқич  аниқ фанлар - Информатика ва ахборот технологиялари фан олимпиа-дасида ҳам фаол иштирок этиб, 10-синф ўқувчилари ўртасида  фахрли 1-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Ш.Тоштемиров фан олимпиадасида  ўз истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён қилиши билан берилган топшириқларни аъло даражада бажариб, ўз тенгдошларига нисбатан юқори кўрсаткичга эришди. 
Шоҳжаҳон Тоштемиров “Академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича Республика олимпиадаларини ўтказиш ва халқаро фан олимпиадалари иштирокчиларини танлаш тўғрисида”ги НИЗОМ талабларига мувофиқ, 2019 йилнинг 6 апрель куни  халҚаро фан олимпиаданинг ҳудудий 1-саралаш босқичида ҳам муваффақиятли  иштирок этди.
Отабек  Абдусаматов,
21-умумий ўрта таълим мактаб 
ўқув-тарбия ишлари бўйича директор 
ўринбосари.