ЮРТ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА

Шу кунларда ҳар биримиз ўз ҳаётимизда ўчмас из қолдирган 2022 йил билан хайрлашиб, эзгу қадамлар билан кириб келаётган 2023 йилни кўтаринки кайфият ва яхши ниятлар билан қарши олмоқдамиз. Фурсатдан фойдаланиб, бутун туманимиз аҳлини ушбу қутлуғ айём билан чин қалбимдан самимий табриклайман! 
Дарҳақиқат, бугун барчамиз ўз якунига етаётган 2022 йилни зўр қувонч ҳамда эзгу таассуротлар билан кузатар эканмиз, "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" туманимиз аҳли учун ниҳоятда омадли келганини, унинг замирида барча соҳа вакилларининг улкан хизматлари мужассамлигини мамнуният билан эътироф этаман.
Айниқса, бугун бор куч ва имкониятларимиз юртимиз тараққиётига сафарбар этилган бир пайт-да, амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ва оқилона сиёсат самарадорлиги ҳалқимиз турмуш тарзини янги бос-қичга кўтариш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш кексаларимизни қадрлаш, энг муҳими  тинчлик-тотувлик, мустақилликни асраб-авайлаш, озод ва обод Ватан барпо этиш барча соҳаларда яққол номоён бўлмоқда.
Шуни мамнуният билан алоҳида таъкидлаш лозимки, улкан ютуқларга бой бўлган йилда ҳар бир соҳа бўйича улкан натижаларга эришилиб, бунёдкорлик, аҳоли ҳаёти даражасини яхшилаш ва юрт фаровонлиги йўлида муҳим аҳамиятга эга бўлган кенг кўламли ишлар амалга оширилди. 
Халқимизнинг турмуш даражаси яхшиланиб бормоқда. Туманда жорий йилда кўплаб ижтимоий соҳа объектларини қад ростлаши, саноатнинг жадал суратлар билан кириб келаётганлиги, тадбиркорлик фаолиятининг янада авж олаётганлиги бунинг ёрқин мисолидир.
Йил давомида тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватланиши, турли соҳаларда инвестицон дастурларнинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида туманда сезиларли инвестицион муҳит яратилди.
Маънавият ва маърифат, маданият ва спорт соҳасида қилинган ишлар, қўлга киритилган ютуқлар ҳам ўзига хос аҳамият касб этди.
Ер юзида глобал иқлим ўзгаришлари, минтақамиздаги экологик муаммолар, пандемия оқибатлари кўплаб жабҳаларда илгари кузатилмаган мураккаб вазиятларни келтириб чиқарди. Аммо ўтган йилимизда ҳар қандай қийин вазиятлар ва муаммоли ҳолатлар кузатилишига қарамасдан, ҳурматли Ютбошимизнинг оқилона сиёсати ҳамда матонатли хал-қимизнинг сабр-тоқати билан барча қийин-чиликларни мардонавор енгиб ўтмоқдамиз.
Таъбир жоиз бўлса, қийинчиликларга қарамасдан 2022 йилни муносиб тарзда кузатиб қўйганлигимизни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтишни хоҳлардим. 
Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Янги йил байрами олдидан Олий Мажлис ва мамлакатимиз халқига йўллаган Мурожаатномасида 2022 йил якунлари атрофлича таҳлил этилди. Шу билан бирга 2023 йил учун устувор вазифалар белгилаб берилди.
Мамлакатимизда "2023 йил - Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" - деб эълон қилинди!
2023 йилнинг "Инсонга эътибор ва сифатли таълим  йили" деб эълон қилиниши барча таълим тизими ходимларининг қалбида қувонч ва фахр туйғуларини уйғотиш билан биргаликда улкан масъулият юклади.
Шу муносабат билан ёш авлодга замонавий илм-фан сирларини ўргатиш билан бир қаторда уларни юксак маънавиятли, умумбашарий қадриятлар ва анъаналаримизга содиқ, комил инсон қилиб тарбияламоғимиз зарур. Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, таълим сифатини ошириш Янги Ўзбекистонни ривожлантиришнинг ягона тўғри йўлидир. Бу йўлда педагогларга кўрсатилаётган эътибор ва ҳурматга муносиб таълим ва тарбия беришимиз даркор. 
Азиз дўстлар! 
Барчангизни кириб келаётган Янги 2023 йил билан чин юракдан самимий табриклайман. Сизларга мустаҳкам соғлик-саломатлик, оилавий бахту-саодат, Ватанимиз равнақи йўлидаги масъулиятли ва шарфли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.
Янги йилда хонадонингиздан чексиз қувонч, файзу барака, тинчлик-осойишталик аримасин.  
Буюк ва муқаддас Ватан - жонажон Ўзбекистонимиз осмони ҳамиша мусаффо бўлсин! Янги йилингиз муборак бўлсин!
Бахтигул АСРОРОВА. 
Мавзуга оид: