САРКАРДА ВА ДАВЛАТ АРБОБИ

Шу ўринда муҳтарам Биринчи Президентимиз И. А Каримов Амир Темур таваллудининг 660 йиллигига бағишланган халқаро илмий конференцияда (1996 йил 26 октябрь) сўзлаган маърузаларида айтилган қуйидаги фикрларни келтириб ўтмоқчиман: “Минг афсуски, биз бошимиздан ўтказган мустабид тузум туфайли шундай бир аҳволга тушиб қолган эдикки, улуғ аждодларимизнинг тарихи ва фаолиятини, башарият ривожига қўшган бугунги кунда хорижда – яъни АҚШ, Германия, Франция, Буюк Британия, Ҳиндистон, Туркия, Эрон, Покистон ва бошқа мамлакатларда бизнинг ўзимиздан кўра кўпроқ билишади. Бизлар – яъни Амир Темурнинг ватани бўлмиш шу заминда ўсган одамлар унинг фаолиятини жуда оз биламиз”.
Дарҳақиқат, фақат мустақиллик туфайли биз Амир Темур шахсига қарашларимизни ўзгартирдик. Ислом Каримов таклифи билан улуғ соҳибқироннинг 675 йиллик таваллуд тўйи арафасида “Темур тузуклари” нашр этилди. Бугунги кунга қадар Ўзбекистонда Амир Темур ва темурийлар даври тарихшунослигига атаб ўнга яқин докторлик ва номзодлик ишлари ёқланган.
Шахсан мен соҳибқирон бобомиз бизга мерос қилиб қолдирган “Тузуклар”ни ўқисам ўзимда қандайдир куч топгандек бўламан. Соҳибқироннинг давлат бошқаруви борасидаги улкан салоҳияти, маҳорати, билим ва тажрибаларини ўрганишда, умуман олганда, ҳаёт сирларини англаб этишда “Темур тузуклари” бебаҳо қўлланма сифатида хизмат қилмоқда.
Ишончим комилки, ёшларимиз бу китобни меҳр қўйиб, тушуниб, чуқур англаб ўқиса, уларнинг қалбида миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғуси юксалади, ўзининг қандай буюк зотларнинг авлоди эканини янада чуқурроқ ҳис этиб, ҳаётнинг ҳар қандай синов ва қийинчиликларини енгишга қодир инсон бўлиб вояга етади. Мактабимизда Амир Темур шахсига ҳурмат, унинг қилган ишларини, ёзган китобларини ўқувчилар онгига сингдириш мақсадида Амир Темурнинг “Темур тузуклари” китобининг тақдимоти ўтказилди . Ўқувчиларга “Амир Темур қарғиши” номли видеоролик тақдим қилинди. Бу тақдимот ўқувчиларда Амур Темур китобларига жуда катта қизиқиш уйғотди.
Гуландом ШОДИЕВА,
30-мактаб тарих фани ўқитувчиси.
Мавзуга оид:

АМИР ТЕМУРНИНГ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИДАГИ ТАЖРИБАСИДАН
- 11 апр, 12:38

БУХОРО АМИРЛИГИНИНГ ОЛТИН ХАЗИНАСИ
- 20 апр, 12:29

Янгилик яратишдан тўхтамайлик, азиз устозлар!
- 20 апр, 11:26

СОҲИБҚИРОН ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАНДИ
- 20 апр, 11:11