ЁШ СПОРТЧИЛАРИМИЗ ВИЛОЯТ ҒОЛИБЛИГИНИ ҚЎЛГА КИРИТИШДИ

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган  бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида   жорий  йилнинг 14 декабрь куни Самарқанддаги Боғишамол  спорт комплексида ўсмирлар   ўртасида  “Қорбобо - 2019”,   Қорасув массивида  2006-2015  йилларда туғилган ўсмир қизлар  ўртасида “Қор маликаси - 2019”  деб  номланган Каратэ  мусобақаси  ва спорт гимнастикаси бўлиб ўтди.
Мусобақада туман мактабгача  таълим  бўлими  тасарруфидаги    “Шаҳзоданинг   болалик  пошшолиги”  номли  Давлат  хусусий  шериклик  асосида ташкил этилган  мактабгача  таълим  ташкилоти  тарбияланувчилари  Шоҳруҳ Мусаев, Яҳёбек Имомовлар каратэ  мусобақаси  бўйича фахрли  биринчи ўринни эгаллашди. Гимнастика  бўйича эса  Азиза Худойқулова фахрли  биринчи  ўринни, Фарангиз Норбобоева, Нигина Саидқулова, Баҳора Имомқулова, Дилнура Толиповалар  иккинчи ўринларни қўлга  киритишди. Ёш спортчилар Спорт Федерацияси томонидан “Диплом” ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.