ҚОДИРИЙ ВА БЕҲБУДИЙ ҲАФТАЛИГИ

Мактабимизда январь ойи-нинг сўнгги ҳафтаси адабиётимизнинг атоқли намоёндалари бўлган Абдулла Қодирий ва Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва фаолиятини ўрганишга бағишланди. Ҳафталик давомида буюк адибларимизнинг ҳаёти давомида босиб ўтган йўллари, ижоди ва уларнинг келажак авлод учун қолдирган бой маънавий мероси ҳақида она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Ш.Ҳаққулова ўқувчиларга сўзлаб берди.Дарсда ва дарсдан ташқари ўқиб-ўрганганларимиз асосида ҳафталик давомида турли хил адабий-бадиий кечалар, мусобақалар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда. “Ўрганганларимиздан кўра ўрганадиганларимиз кўпроқ” шиори остида биз ёшлар бу каби ҳафталиклардан ўзимиз учун ҳар қанча кўп ўргансак, камлик қилади, ёзма ва оғзаки нутқимизни оширсак нур устига нур бўлади. 
Ҳафталикнинг илк кунларида 10-синф ўқувчилари иштирокида Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Падаркуш” ёхуд (Ўқимаган боланинг ҳоли) асари гўзал кечинмалар остида саҳналаштирилиб, ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинди. Шунингдек, Беҳбудийнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги маълумотларни 10-синф ўқувчиси Р.Худойбердиева тақдим этди. 
22 январь куни эса 9-синф ўқувчилари томонидан Абдулла Қодирийнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган адабий кеча ўтказилди. Буюк адибимизнинг ўзига хос ҳаёт йўли ва ижоди ҳамда “Ўткан кунлар” асари асосидаги саҳна кўриниши билимли ва иқтидорли ўқувчиларимиз томонидан саҳналаштирилди.
23 январь куни Абдулла Қодирий ижодига бағишланган “Шеърхонлик кечаси” ўтказилди. Бу беллашувда 10-синф ўқувчиси З.Неъматова ғолибликни эгаллади.
Бу каби тадбирларнинг ўтказиб турилганлиги ўқувчиларнинг билим ва иқтидорини оширишда, ҳамда очилмаган қирраларини кашф этишда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Зеро, нимаики қилсак тилак, барига ўқиш керак!
Наргиз НЕЪМАТОВА,
                                                     49-мактаб ўқувчиси.