БУЮК АЛЛОМАГА ЭҲТИРОМ

Шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги туманимиздаги барча таълим муассасаларида кенг кўламда нишонланмоқда. 7-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби билан “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши ҳамкорлигида Навоий бобомиз таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан бадиий кеча ўтказилди.
Унда мактаб ўқувчилари томонидан Навоий ижодидан намуналар, куй-қўшиқлар ижро этилди, саҳна кўринишлари намойиш қилинди. Тадбир сўнгида “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши мутасаддилари томонидан тадбирда фаол иштирок этган ўқувчиларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.