Оқдарёда 14 нафар мактаб битирувчисига олтин медаль берилади

Бугунги кунда туманда  57 умумий ўрта таълим мактаби бўлиб,  уларда 2019-2020 ўқув йили давомида 27694 нафар ўқувчи таълим-тарбия олди.


Шу йил уларнинг 9-синфини 2210 нафар, 11-синфини 2215 нафар ўқувчи битирмоқда. 


Мазкур ўқув йилида аъло баҳоларга ўқиган 14 нафар 11-синф битирувчисига олтин медаллар берилади. 47 нафар 9-синф ўқувчиларига эса аъло даражали шаҳодатномалар топширилади.