“ОҚДАРЁ ОВОЗИ” ГАЗЕТАСИ ТАРИХИ

Газета илк бор 1931 йилнинг ёзида “Пахта зарбдори” номи билан чиқа бошлаган бўлиб, газетага Муҳаммадиев муҳаррирлик қилган. Дастлаб газета 900 нусхада Самарқандда чоп этилган. 1938-1939 йилларда М.Ҳамроқулов, М.Муқимов, Х.Алиев, Сафаров, Х.Қўйси-новлар муҳаррир ва масъул муҳаррирлар бўлишган. Иккинчи жаҳон уруши йилларида соҳа кадрларининг йўқлиги туфайли мунтазам нашр этилмаган.
Туманимизда 1954 йилнинг июль ойидан бошлаб “Коммунизм учун” газетаси чиқа бошлаган. Адади 2000 нусхани ташкил этган газетага 1962 йилгача С.Хўжаев, Б.Матлубовлар муҳаррирлик қилишган.
1962 йилнинг бошларида вилоятда туманлараро ҳудудий ҳамда колхоз-совхоз ишлаб чиқариш бошқармалари ташкил этилиб, Оқдарё, Самарқанд, Ургут туманлари Самарқанд бошқармаси таркибига қўшилди ва “Коммунизм учун” газетасининг фаолияти вақтинча тўхтатилди. Таҳририят ходимларининг фаолияти билан газета 1962 йил 10 июлдан “Шарқ тонги” номи билан чиқа бошлади. 1962 йил 25 декабрда Иштихон ва Оқдарё туманлари қўшилганлиги муносабати билан “Колхоз ҳаёти” газетаси ташкил этилиб, Н.Бегимов муҳаррирлик қилган.
1968 йилнинг 25 декабрида Оқдарё тумани қайтадан ташкил этилгач, 1969 йил 25 июндан “Ленинизм йўлидан” газетаси чиқа бошлади. Унинг муҳаррири Мамараҳим Мардиев бўлиб, жамоа унинг бошчилигида катта ютуқларга эришди. 1976-1980 йилларда муҳаррирлик вазифаси Қудратилла Мизомовнинг зиммасига юклатилган. 1980-1986 йилларда истеъдодли журналист Ниёзхон Алиев муҳаррир бўлган. Газетага 1986-1991 йилларда Илаш Суяров муҳаррирлик қилган.
1991 йилнинг 21 октябридан бошлаб газета муҳаррирлигидек масъулиятли вазифани Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасининг аъзоси Йўлчи Муҳаммадиев бажариб келмоқда.
Ўтган давр мобайнида таҳририятда Рустам Аминов, Рашид Ашуров, Тоҳир Муҳаммадиев, Ҳошим Бошмонов, Тошназар Тўғизбоев, Гулчеҳра Исмоилова, Гулсара Тинибекова, Ўктам Қурбонов, Мурод Мирзақобилов, Абдимурод Рўзиев, Мамадиёр Қурбонов, Нигора Раҳимова, Мақсуд Акрамов сингари журналистлар ҳамда ижодий жамоа аъзоларимиздан Абдураззоқ Эгамқулов, Маърифат Мустафоева, Зулфия Пўлатовалар фаолият кўрсатишди.