«ОСВЕНЦИМ» КОНЦЛАГЕРИ ҲАҚИДА

«Освенцим» концлагери Польша давлатида жойлашган бўлиб, германиялик Гесс Мюллер томонидан (унинг таклифи билан Европанинг ўртасида темир йўлга яқин дарвоза ролини ўтайдиган) қурилган. Умумий майдони 26 гектарни ташкил қилади. Атрофи 500 кв.соат электр энергияли чангалли сим билан ҳар 50 метрга автомат билан қуролланган постлар билан қўриқланади. Лагерни ҳаммаси пишиқ ғиштлар билан қисқа вақтда асирлар томонидан ўзларига қурдирилган. Бир корпусдан иккинчисига олиб боришда эса 250-300 кв.энергия билан, яъни симга яқин борилса ток уриб ўлдирилади. У ердаги асирларни қийноқ-азобларини кўриб ҳайратланасан. Лагерга кираверишда қанча давлат урушга қатнашса, ўша давлатларнинг байроқлари илиниб, қора лента билан пастга қаратиб қўйилган. Темир йўл поезддан тушиб лагерга кирилади. Биринчи навбатда баландлиги 1 метр бўлган ражжа тортилиб, шу ражжага бўйи етмаган болалар, ҳомиладор аёллар ўлдирилган. Ёш болаларни кийим-кечаги қонга бўялган, қотиб ётибди. Ҳассалар омбори. Кўз ойнаклар омбори. Ўша ерда ёзилган. (Агар ҳар 10 кишидан бири кўзойнак таққан бўлса, шу ерда қанча одам ўлган бўлиши мумкин? Шифтга тегадиган даражада уюм ҳосил қилинган. 4 тоннадан зиёдроқ одам сочи омбори. Халталанган одам сочлари 1,2-сортларга ажратилган. Одам сочидан тўқилган гиламчалар, одам терисидан тикилган сумкалар ва ҳ.к. Бира тўла 5 кишини осиб ўлдирадиган дорлар. Уларни қандай ўлишини томоша қилиш учун немис раҳбарлари буткада ўтириб лаззатланганлар.

Тўрт томони ҳам очилиб қўйилган вагонга асирларни ўтқазиб, уни тезлик билан итариб, тириклайин катта температурали печга урилиб, печ ичига кириб кетади. Кейин вагонни итарганлар вагонга ўтириб, бошқа группа буларни куйдиришган. Одамларнинг кулини “Самосвал” машиналарда олиб чиқишиб, ўғит сифатида фойдаланилган. Ҳар 200 кишини бира тўла «ҳаммомга» туширамиз деб алдаб, эшикни беркитиб «Цеклон Б» газ бериб 5-6 минутда ўлдиришган. Ўлганларнинг тилла тиш, тилла узук, сирғаларини олиб ўзларини куйдирганлар.

Чўчқага беришга мўлжалланган картошка пўчоғини ўғирлаб егани учун «Смертельный» кабина номли 11-хонага қамаган. Унда резина эшик бўлиб, кичкина тешикдан ҳаво берилган. Тирик қолганини яна ишга ҳайдаган. Кичкина ана шу хонага 40 киши қамалган. Одамлар шунчалик ориқ бўлганки, 72 кг. вазндаги одам 27 кг. бўлиб қолган.

Умуман уруш тамом бўлгандан сўнг, Польша раҳбарлари олдида бир савол турганки, «Польшани ўз ўрнида қурамизми ёки бошқа ерданми?», деган. Чунки уруш бошланишида 1 млн.200 минг киши бўлган бўлса, уруш охирида эса 280 минг киши қолган ва ўз ўрнида қайтадан қурилиб, СССРнинг ёрдами билан «Москва» биноси 960 дан зиёд кўп қаватли бино, Ю.Гагарин номли кенг кўча ва бир қанча қурилиш, ободончилик ишлари амалга оширилган.

Иккинчи жаҳон урушида 72 та давлат қатнашиб, 40 та давлат чегарасида бўлган. Уруш бошланишида республикамизда 6,5 млн. аҳоли бўлиб, ундан урушга 1,5 млн. киши юборилган ва  ярми қайтиб келмаган. 480 минг киши бедарак йўқолган.

Ҳозирги вақтда «Освенцим» концлагери Бутуниттифоқ музейи деб эълон қилинган. Урушда шармандаларча енгилган фашистлар лагерни бутунлай портлатиб кетмоқчи бўлишган. Лекин 2, 3 та биноси портлатилган, қолган қисми асраб қолинган. Умуман, лагерда қанча одам нобуд бўлишини аниқлаш учун Франция, Англия каби бир нечта катта давлатлардан иборат комиссия текшириб 5,6 миллион одам ўлдирилган, деган хулосага келиниб, энг ками 4 млн. киши ўлдирилган, деган хулосага келинган.

М.ЗАРИПОВ,

1969 йилда туристик саёҳатга борган нафақахўр.