Туманимизда “AFRASIYAB JEANS TEXTILE “ МЧЖ маҳсулотлари сотуви йўлга қўйилди



Янгиобод маҳалласида жойлашган “AFRASIYAB JEANS TEXTILE “ МЧЖ фабрикасида энг замонавий дастгоҳларда замон талаблари даражасида бўлган экспортбоп кийим-кечаклар ишлаб чиқарилади. Эндиликда аҳолига ушбу маҳсулотларни харид қилиш имконияти йўлга қўйилди.

Лойиш шаҳарчаси Деҳқон бозори ёнида “AFRASIYAB JEANS TEXTILE “ МЧЖга қарашли “ХАЛҚСЕВАР, ВАТАНСЕВАР” деб номланган енгил кострукцияли савдо дўконининг очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими Н.Сулаймонов ҳам иштирок этиб, дўконда харидорлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда сотувга қўйилган маҳсулотлар билан танишди. 

      Дўкондаги маҳсулотлар, харидорларга кўрсатилаётган хизматлар барчага манзур бўлмоқда.