ТУМАНДОШЛАРИМИЗ ҒОЛИБЛАР САФИДА

2019 йил 18 май куни Самарқанд шаҳрида “Соғлом оила - жамият бойлиги” шиори остида ўтказилган веломарафонда Оқдарё тумани “Янгиобод” махалла фуқаролар йиғинидан қатнашган Ғаффорова Лобар 18-30 ёшли хотин-қизлар орасида фахрли 1-ўринни,  “Галаравот” махалла фуқаролар йиғини мутахассиси Суюндикова Қундуз 45 ёшдан юқори бўлган хотин-қизлар орасида фахрли 2-ўринни, “Бозоржой” маҳалла фуқаролар йиғинидан Ҳасанова Дилноза 31-45 ёшли хотин-қизлар орасида  фахрли 3-ўринни эгаллади.