“ОҚДАРЁ” ФУТБОЛ ЖАМОАСИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Тумандошларимизнинг ёдларида бўлса ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида туманимизда “Оқдарё” номи билан аталувчи футбол клуби фаолиятини бошлаб, Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи лигасида иштирок этарди. Жамоа аъзолари бу чемпионатда юқори ўринларни эгаллаб, мухлислар ишончини қозонганди.
Туман ҳокимлиги томонидан яқинда хайрли ишга қўл урилди. Мамлакатимизда футболни ривожлантириш бўйича Президентимиз томонидан қабул қилинган фармон ва қарорларга асосан “Оқдарё” номи билан аталувчи футбол жамоаси қайтадан ташкил этилди. Айни пайтда жамоага туманимиздаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган 16 нафар иқтидорли ёшлар жалб қилинган. Жорий йилнинг 16 июн куни кеч соат 16:00 да жамоа аъзолари ўзларининг дастлабки ўйинини ўтказишади. Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи лигасида иштирок этишга шайланаётган футбол жамоамизга омадлар тилаймиз ва барча ишқибозларни ўша куни Лойишдаги “Алпомиш” ўйингоҳига таклиф этамиз.
Ўз мухбиримиз.