Фермер ўз ишчиларига телевизор совға қилди

Яқинда Оқдарё ММТП ҳудудидаги “Оқдарё Бўтанош тараққиёти” фермер хўжалиги давлатга пахта сотиш режа-сини  бажарганлиги муносабати билан ишчи ва те-римчиларга кўтаринки кайфият бахш этиш мақсадида пахта даласида байрам тадбири  ташкиллаштирилди. Фермер хўжалик раҳбари Шуҳрат Аноров самарали меҳнатлари учун фермер хўжалигининг механизатор, сувчи ва ишчиларига 8 та телевизор ва 2 та микротўлқинли печ совға қилди. Шунингдек, ҳосил теримида фаол қатнашган Шокир Аноров раҳбарлигидаги 19-терим отряди теримчиларининг ҳар бирига алоҳида совғалар топширилди. Туман маданият бўлими ходимлари ташкиллаштирган концерт дастури ишчи ва теримчиларга янада кўтаринки кайфият бағишлади.