“ТУМАН ҲОКИМИ КУБОГИ” МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

2019 йил 22-23 ноябрь кунлари спортнинг Волейбол тури бўйича ҳокимлик, идора ва ташкилотларнинг аёл ходимлари ўртасида “ТУМАН ҲОКИМИ “КУБОГИ”   мусобақаси ўтказилди.
      Ушбу мусобақага “Ҳокимият”, “ХТБ”, “МТТ”, Тиббиёт”, “ДСЭНМ”, “Маҳалла”, “БҚСМ”, “Маданият”, “Ёшлар”, 3 та“Коллеж”, “63-Махсус мактаб” жамоалари қатнашдилар. Мусобақа якунида  I ўринни туман халқ таълими бўлими жамоаси, II ўринни туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоаси,  III ўринни тумандаги 63-Махсус мактаб-интернат жамоаси эгаллади.   Ғолиб  ва совриндорлар туман ҳокимлиги томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Ш.АШУРОВ,  
туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи.