Болажонларга Президент байрам совғалари топширилди


      Янги йил байрами болажонларнинг энг севимли байрами ҳисобланади. Чунки бу байрам қорбобо, қорқиз каби эртак қаҳрамонлари, совға-саломлари билан болалар қалбини ром айлайди.
       Бугун мазкур байрам муносабати билан туманимизда болажонлар учун “Президент арчаси” байрам тадбири ўтказилди. Тадбирга имконияти чекланган болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари, шунингдек иқтидорли ўқувчилар таклиф этилиб, улар учун байрамона дастурхон тузалди.
      Тадбирда туман ҳокими Ф.Абилов иштирок этиб, болажонларни байрам билан табриклади. Болажонларга Президент совғалари ҳамда туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган совғалар улашилди. Болалар ижросидаги куй-қўшиқлар, рақс ва эртак қаҳрамонларининг чиқишлари болаларга бир олам қувонч бағишлади.
                                                                    
      Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати