"СЕВИНЧ" болалар боғчаси байрамга муносиб туҳфа бўлди


        2019 йил 27 декабрь  куни туманимизнинг  Бозоржой  маҳалласида  Жабборова Бахтинисо  Қодировна хонадонида "СЕВИНЧ" номли оилавий  нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз иш фаолиятини  бошлаши муносабати билан очилиш маросими бўлиб ўтди. Болалар очилиш маросимида куй ва қўшиқлар билан барчани хушнут қилдилар.
     Тадбирда мактабгача  таълим  бўлим  мудири,  бўлим ходимлари,  маҳалла  раиси  ва ушбу маҳалланинг фаол онахонлари  иштирок этишди. Ушбу  оилавий  таълим ташкилотида болаларга сифатли таълим  тарбия  бериш  учун  қулай шарт-шароитлар яратилган бўлиб,  25 нафар тарбияланувчи қамраб олинди ва  2 нафар хотин-қизларимиз  иш ўрни билан  таъминланди. 
       Ушбу оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг  очилиши  тарбияланувчилар учун  Янги йил байрамига ажойиб совға бўлди.
Лайла ШАКАРОВА