МАҲАЛЛА АҲЛИГА ТУҲФА

Янги йилнинг бошланиши арафасида Кумушкент маҳалласи Жар қишлоғида туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Жар ҚВП биноси давлатимиз, туман ҳокимияти, туман тиббиёт бўлими  ташаббуси билан тўлиқ капитал таьмирланиб, фойдаланишга топширилди. Жар ҚВП маҳалланинг 3445 нафар аҳолисига хизмат қилади.Янги йилнинг бошланишида янги бинонинг топширилиш ҳамда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш йўлидаги янги ишларнинг амалга оширилиши маҳалла аҳлига байрам кунида муносиб совға бўлганлиги барчани беҳад қувонтирди.