ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИГА МУНОСИБ ТУҲФА БЎЛДИ

Бошдархон маҳалласида яшовчи тадбиркор  Ш.Муродова ташаббуси билан “Гулчеҳра-Шодия” номли Давлат ҳусусий-шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз иш фаолиятини бошлади. Шу муносабат билан байрам арафасида мазкур таълим-тарбия масканининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда  туман ҳокими Ф.Абилов, туман прокурори Д.Кўбаев, Нуронийлар кенгaши аъзолари, маҳалланинг фаол оқсоқоллари, мактабгача таълим бўлими ходимлари ҳамда тарбияланувчи болаларнинг ота-оналари  иштирок этишди. 
Давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган мазкур муассаса 100 ўринли бўлиб, лойиҳа қиймати 1 млрд 800 млн. сўмни ташкил этди. Мазкур муассаса ишга туширилиши муносабати билан маҳалланинг 21 нафар хотин-қизлари иш билан таъминланди.
Ушбу мактабгача таълим ташкилотининг очилиши болажонларимиз учун, маҳалла аҳли учун Янги йил байрамига муносиб совға бўлди.
Шунингдек,  “Бозоржой”  маҳалласида истиқомат қилувчи  Бахтинисо Жабборова хонадонида ҳам “СЕВИНЧ” номли оилавий  нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз иш фаолиятини  бошлаши муносабати билан очилиш маросими бўлиб ўтди. 
Тадбирда мактабгача  таълим  бўлими  мудири,  бўлим ходимлари,  маҳалла  раиси  ва ушбу маҳалланинг фаол онахонлари  иштирок этишди. Ушбу  оилавий  таълим ташкилотида болаларга сифатли таълим-тарбия  бериш  учун  қулай шарт-шароитлар яратилган бўлиб,  25 нафар тарбияланувчи қамраб олинди ва  2 нафар хотин-қизларимиз  иш ўрни билан  таъминланди. 
Ушбу оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг  очилиши  тарбияланувчилар учун  Янги йил байрамига ажойиб совға бўлди.
 Лайло ШАКАРОВА.