ФАРЗАНДЛАРИМИЗ -БИЗНИНГ КЕЛАЖАГИМИЗ!

Инсоният яралибдики, то ҳозирги кунга қадар ривожланишлар, юксалишлар сари интилиб яшайди. Юксалиш қай бир соҳада бўлмасин,  албатта  у инсон томонидан яратилади. Ҳозирги кунда юртимизда коронавирус  пандемияси туфайли  карантин эълон қилинганлиги боис барча таълим соҳаларда жумладан,  мактабгача таълим тизимида  ҳам  онлайн тарзда таълим-тарбия  жараёни  олиб борилмоқда. Тизимда фаолият юритаётган   барча педагог ходимлар Ватанимиз келажаги бўлмиш жажжи болажонларимизнинг баркамол авлод бўлиб шаклланишида ўз ҳиссаларини  қўшиб келмоқдалар.                 

     Ёш авлод – бу жўшқин бир дарё. Ҳар бир инсон бир ирмоқ бўлса. уларни бирлаштирувчи ўзан – бу тарбиячи - мураббийдир. Ҳозирги  оғир вазиятда ҳам тарбиячиларимиз    кунлик фаолиятида  масофадан туриб боланинг ўзига хос ривожланиш хусусиятларини, бола саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, уларнинг ижодий қобилиятларини ўйинлар, таълим – тарбия бериш орқали  ўстиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Ушбу  мақсад сари интилиб,  Мактабгача таълим вазирлиги, вилоят мактабгача таълим бошқармаси  томонидан берилаётган тавсиялар асосида, туманимиз мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари учун онлайн машғулотларни олиб боришмоқдалар.  Машғулотлар  мактабгача таълим бўлими томонидан ташкил этилган  ота-оналар  ва тарбиячилар  ҳамкорлик телеграм каналига  узатилиб келинмоқда. Тарбиячиларимиз ота-оналар билан ҳамкорликда  фаолият олиб бормоқдалар.  Онлайн машғулотлар орқали  болажонларимизга берилаётган топшириқларни биргаликда бажармоқдалар. Берилаётган  тавсиялар, аппликация ишлари, мусиқий чиқишлар, бадантарбия ва нутқ ўстиришга оид машғулотлар, қизиқарли эртак ва шерлар  болажонларимизнинг саломатлиги, одоб-ахлоқли, меҳнатсевар, ватанпарвар, маъсулиятли бўлиб тарбияланишларида асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда. Бундай  эътибордан ота-оналаримизнинг қувончи чексиз. Тарбиячилар билан масофавий ҳамкорликда  фарзандларимизнинг янада билим олишлари, жисмонан соғлом  ва маънан етук инсонлар бўлиб вояга етишларида  ҳамфикр бўлиб келмоқдалар. Шунингдек, телеграм каналимизда тарбиячиларимиз томонидан  бериб борилаётган  топшириқларни    фарзандлари билан бирга аъло даражада бажариб, тарбиячиларимиз   шижоатига янада  куч бағишлаб келмоқда.Ота-оналаримиз томонидан ҳар куни телеграм каналимизга келаётган миннатдорчилик хатлари бунинг исботидир. Тизимда бўлаётган янгиликларга бефарқ бўлмай фарзандлари учун хавфсиз муҳитни таъминлаб, уларнинг тарбияси билан мунтазам шуғулланиб келаётганлиги бизни янада  қувонтирмоқда. Бундан ташқари, Ҳар куни эфир орқали  фарзандларимиз учун “Болажон” телеканалида  “Ақлвой”, “Элементар математика”, “Нутқ  ўстириш”га оид  кўрсатувлар,  мусиқали  чиқишлар , мултфилъмлар  ва бошқа  қизиқарли  маълумотлар бериб борилмоқда. Бунинг учун болажонларимиз   учун  шундай шароитларни , имкониятларни  яратиб бераётган  муҳтарам Президентимизга,  Мактабгача таълим  Вазирлигига,  “Болажон” кўрсатуви ижодкорларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Бундан кейин ҳам Ватанимиз келажаги бўлмиш фарзандларимизни ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишларида ўз билим ва маҳоратимизни аямаймиз. Ҳозирги синовли кунларда 


БИЗ  СИЗ  БИЛАН  БИРГАМИЗ ! 


       Бахтигул Асророва , Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими  мудири