Меҳрли қўллар одам танламайди



       Карантин вақтида оғир шароитдаги оилаларга озиқ-овқат масаласида ёрдам бериш борасида қатор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, бугун ҳозирги вақтда жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган ҳамда озод этилган фуқароларнинг ижтимоий кўмакка муҳтож оиласи ҳолидан хабар олинди.

      Ушбу ҳайрия тадбирида 21 нафар оилага жами 575 кг ун, 115 литр ёғ, 46 кг макарон,  115 кг картошка ҳамда ҳар бир оилага 2 кг дан шакар каби озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.


        Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати