Маъмурий жазонинг қандай турлари бор?

Саволларга туман маъмурий судининг раиси Алибек Суяров жавоб беради

- Маъмурий жазонинг қандай турлари бор?

- 23-модда. Маъмурий жазонинг турлари.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун қуйидаги маъмурий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:

1.  Жарима;

2.  Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёнинг ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш;

3.  Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш;

4.  Муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан) маҳрум этиш;

5.  Маъмурий қамоққа олиш;

6.  Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш.

- Маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳақида фикр юритсангиз?

- 31-модда. Маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар. Маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар жумласига қуйидагилар киради:

1.  Айбдорнинг ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиши;

2.  Айбдорнинг ҳуқуқбузарликнинг зарарли оқибатларини олдини олиши, етказилган зиённи ихтиёрий равишда тўлаши ёки келтирилган зарарни бартараф қилиши;

3. Ҳуқуқбузарликнинг кучли руҳий ҳаяжон таъсири остида ёки оғир шахсий оилавий ёхуд бошқа шароитлар юзага келганлиги оқибатида содир этилиши;

4.Ҳуқуқбузарликларнинг таҳдид ёки мажбурлов таъсирида ёхуд хизмат юзасидан, моддий ёки бошқа жиҳатдан қарамлиги таъсири остида содир этилиши;

5. Ҳуқуқбузарликнинг вояга етмаган шахс томонидан содир этилиши;

6. Ҳуқуқбузарликнинг ҳомиладор аёл ёки ўн тўрт ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахс томонидан содир этилиши.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) бошқа ҳолатларни ҳам жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат деб топиши мумкин.

32-модда. Маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар.

Маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар жумласига қуйидагилар киради:

1.  Ғайриқонуний ҳаракатларни тўхтатиш ваколати бор шахслар томонидан қўйилган талабга қарамай, бундай ҳаракатларни давом эттириш;

2.  Маъмурий жазо чорасига тортилган шахснинг бир йил мобайнида яна ўша хилдаги ҳуқуқбузарликни содир этиши, худди шунингдек, ҳуқуқбузарликнинг илгари судланган шахс томонидан содир этилиши;

3.  Вояга етмаган шахсни ҳуқуқбузарликка тортиш;

4.  Ҳуқуқбузарликнинг бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилиши;

5.  Ҳуқуқбузарликнинг табиий офат шароитида ёки бошқа фавқулодда ҳолатларда содир этилиши;

6.  Ҳуқуқбузарликнинг маст ҳолда содир этилиши. Маъмурий жазо қўлланувчи орган (мансабдор шахс) содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг хусусиятига қараб мазкур ҳолатни айбни оғирлаштирувчи ҳолат деб топмаслиги мумкин.

- Қандай ишлар маъмурий судларга тааллуқли?

26-модда. Судга тааллуқли ишлар.

Маъмурий судга фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар тааллуқлидир. Бундан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига, фуқаролик ишлари бўйича судларга, иқтисодий судларга ва ҳарбий судларга тааллуқли ишлар мустасно.

Қонун билан маъмурий судга тааллуқли ишлар жумласига бошқа ишлар ҳам киритилиши мумкин.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, маъмурий суд ўзига тааллуқли ишларни фуқаролар, юридик шахслар ва маъмурий органлар, шунингдек ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошираётган чет эл юридик шахслари, халқаро ташкилотлар, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокида кўради.

Ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талаб бирлаштирилган тақдирда, барча талаблар фуқаролик ишлари бўйчиа суда кўрилиши лозим.

Ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса иқтисодий судга тааллуқли бўлган бир нечта талабни бирлаштиришга йўл қўйилмайди.

- Суднинг иш юритишни тўхтатиб туриш мажбурияти қандай?

99-модда. Суднинг иш юритишни тўхтатиб туриш мажбурияти.

Суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тўхтатиб туриши шарт:

1).Мазкур ишни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, фуқаролик ишлари бўйича суд, жиноят ишлари бўйича суд, маъмурий суд ёки иқтисодий суд томонидан кўрилаётган бошқа иш ёки масала юзасидан, шунингдек тергов ҳаракатлари олиб борилаётган иш ёки масала юзасидан қарор қабул қилингунига қадар кўриш мумкин бўлмаганда;

2). Ишда иштирок этувчи шахс бўлган фуқаро вафот этганда, агар низоли ҳуқуқий муносабатлар ҳуқуқий ворисликка йўл қўйса;

3) Ишда иштирок этувчи шахс бўлган фуқаро муомала лаёқатини йўқотганда.