ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАР РАҲБАРЛАРИ ВА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Фермер хўжаликлар томонидан "Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида 2020 йил учун ҳисобот" 1-FX шакли (йиллик) Давлат статистика ҳисоботини 2021 йилнинг 25 февраль санасидан кечиктирмасдан интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда Давлат статистика ҳисоботини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган eStat 3.0 тизими орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз сўралади.  

eStat 3.0  тизимида мавжуд Давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (шаблони)ни Давлат статистика қўмитасининг  www.stat.uz ҳамда вилоят статистика бошқармасининг www.stat.uz расмий веб-сайтидан олишингиз мумкин.

Мансабдор шахсларнинг Давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган Давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.