ХОТИН-ҚИЗЛАР ҲАР ТОМОНЛАМА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА

"Ўзбекистон-2030" стратегияси 100 та мақсаддан иборат. Айнан "Ўзбекистон-2030" стратегиясини 25-мақсади Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлашдан иборатдир.
"Ўзбекистон-2030" стратегиясида белгиланган мақсадлар ижроси бўйича хотин-қизларни меҳнат бозорида рақобатбардош касб-ҳунар турларига ўқитиш, доимий ишга жойлаштириш орқали бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ҳамда улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида тадбиркорликка ўқитиш чораларини кўриш белгиланган.
Жорий йилда туманда "Ўзбекистон-2030" стратегиясида белгиланганидек, 917 нафар хотин- қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, 758 нафар хотин-қизларга ишга жойлашишга кўмаклашиш, 412 нафарини тадбиркорликка ўқитиш чораларини кўриш, имтиёзли кредитлар олишига ёрдамлашиш, тадбиркорлигини ривожлантириш режалаштирилган. Жорий йилнинг 1 чорагида 146 нафар хотин-қизлар касб ҳунарга ўқитилди, 145 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди, 118 нафар хотин-қизлар "Вилоят тадбиркорлик маркази" томонидан тадбиркорликка ўқитилиб, сертификатлар берилди, имтиёзли кредитлар ажратилиб, тадбиркорлик ишларини бошлаб юбордилар.
Яқин қариндошлар ўртасидаги эрта турмуш ва эрта никоҳларнинг олдини олиш, ажримларнинг олдини олиш борасида маҳаллаларда ташкил қилинган "Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси" томонидан ҳар куни туманда ташкил қилинган "Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш" комиссияси томонидан ҳар ҳафтанинг шанба куни муҳокамалар ўтказилиб борилиши натижасида ажримларнинг камайишига эришилмоқда. 2025 йилнинг 1 чорагида 51 та ажрим қайд қилиниб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15 тага камайган. Хотин-қизларнинг ахборот коммуникация технологиялари, инновациялар борасидаги қизиқишларини ошириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ИТ соҳасига қизиқиш билдирган 100 нафар хотин-қизларнинг рўйхатлари шакллантирилиб, ўқишга йўналтирилди.
Жорий йилнинг январь ойида хотин-қизларга қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида "Янгиқўрғон" маҳалласида Оила ва хотин-қизлар маскани ўз фаолиятини бошлади. Ушбу масканда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, хотин-қизларни саломатлигини мустаҳкамлаш ва касб-ҳунарга ўқитиш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, тиббий ёрдам ва психологик хизматлар йўлга қўйилди.
Хотин-қизларни саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш чораларини кучайтириш мақсадида тумандаги 8 та ОП ва ОШПларда "Соғлом оила" маслаҳатхоналари ташкил этилди. Жумладан, Янгиқўрғон ОП, Олчинтепа ОШП, Тўртайғир ОШП, Бошдархон ОШП, Ойтамғали ОШП, Узунқишлоқ ОШП, Авазали ОШП ва Даҳбед ОШПларда "Соғлом оила" маслаҳатхоналари ташкил этилди. Ушбу масканларда оилани ихтиёрий режалаштириш, соғлом овқатланиш, соғлом турмуш тарзи талабларини ўқитиш бўйича туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда ишлар амалга оширилмоқда.
Фертил ёшидаги 40438 нафар аёллар билан "Соғлом оила - соғлом жамият" концепсияси асосида туман тиббиёт бирлашмаси билан биргаликда хотин-қизларга хос бўлган касалликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш мақсадида уларни онкологик скри-нингдан ўтказилишини таъминлаш белгиланган бўлиб, туман Кўп тармоқли марказий поликлиникасида "Аёллар маслаҳатхонаси" мавжуд. Жумладан, хотин-қизларнинг 12914 нафари тиббий кўрикдан ўтказилган. Тиббий кўрик натижасида 2140 нафар туғиш ёшидаги аёллар ўртасида экстрагенитал касалликлар аниқланиб, 2986 нафарида туғишга нисбий монеълиги, 152 нафарида эса туғишга мутлоқ монеълиги борлиги аниқланган. Тиббий кўрикда 153 нафар аёлларда нафас олиш аъзолари, 56 нафар аёлларда юрак қон томир касалликлари, жумладан 538 нафарида камқонлик 569 касаллиги, 25 нафарида овқат ҳазм қилиш аъзолари, 356 нафарида эндокрин касалликлар, 65 нафарида буйрак касалликлари ва 82 нафарида 357 бошқа касалликлар аниқланган. Касаллиги аниқланган туғиш ёшидаги аёллар 984 нафар, шундан 808 нафари амбулатор шароитда, 295 нафари стационар шароитда соғ-ломлаштирилди. 
Туманда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар яратиш борасида ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилган бўлиб, хотин-қизлар фаоллигини ошириш уларни жамиятдаги ўрнини кучайтириш, бошқарув органларида салмоғини ошириш борасида ижобий ишлар амалга оширилди.  Таъкидлаб ўтиш жоизки, 2024 йилда Оқдарё туман ҳокимлиги Гендер тенглик кўрик-танловида Республикада фахрли 3-ўринни қўлга киритди.
Туманда 150 нафар хотин-қизлардан иборат лидер аёллар рўйхати шакллантирилган бўлиб, улар иштирокида турли тадбирлар ташкил этиб келинмоқда. 
Бундан ташқари, 108 нафар аёллар раҳбар лавозимларида, 3 нафар МФЙда раис лавозимида, 10 нафари фермер хўжалиги раҳбари, 8 нафари туман Кенгаши депутати, 10 нафар ОП ва ОШПда мудиралар, 29 нафар мактаб директорлари, 29 нафари мактабгача таълим муассасаси директорлари, 28 нафар турли ташкилот ва корхоналар раҳбарлари сифатида фаолият кўрсатмоқда. Тумандаги ҳар бир корхона ва ташкилотларда хотин-қизлар бошланғич ташкилотлари мавжуд бўлиб, жамоатчилик асосида фаолият юритиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 402-сонли қарори асосида туманимизда 93 нафар эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасаларида қўшимча давлат гранти олиш учун тавсияномалар берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини тасдиқлаш ҳақида"ги 322-сонли қарори асосида 12 нафар хотин-қизларга тавсияномалар берилди. Жумладан, 2024-2025-ўқув йилида олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги 11 нафар хотин-қизлар ўқишга қабул қилинди.
Туманда жорий йилнинг март ойида "Аёлга эҳтиром" ҳафталиги ташкил қилиниб, барча маҳаллаларда хотин-қизларни, аёлларни эъзозлаш бўйича тарғибот тадбирлари ташкил қилинди. Тадбирлар доирасида ташкилотларда кўп йиллар меҳнати сингган онахонлар, кексалар, 100 ёшли онахонлар ва беморлар ҳолидан хабар олинди ва эъзозланди. 
Тумандаги 35 та МФЙда яшовчи 37 нафар тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга ИИБ томонидан ҳимоя ордери олиб берилиб, доимий назоратга олинди. Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга МФЙдаги хотин-қизлар фаоллари бириктирилди. Улар билан доимий суҳбат ва тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. 
Тумандаги ташкилот ва муассасаларда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат кенгашларини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини юритиш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар асосида меҳнат жамоасида маслаҳат-кенгашлари тузилиб, иш фаолияти йўлга қўйилган. Хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги ҳолатларининг олдини олиш, бу борада аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида барча маҳалла фуқаролар йиғинларида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. "Аёллар дафтари" ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган ишсиз хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги "Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 145-сонли қарорга асосан "Аёллар дафтари"ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари тўғрисидаги низоми қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори билан ушбу низомга ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра "Маҳалла еттилиги" томонидан рўйхатлар шакллантирилиб, "Маҳалла еттилиги"нинг коллегиал қарорлари қабул қилинди. 
Тумандаги 35 та маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан 36 052 та хонадонларда хатлов ўтказилиб, 38 713 нафар 30 ёшдан ошган юқори бўлган аёллар билан сўровномалар ўтказилди. Шундан 37 485 нафар хотин-қизларга сўровнома бланкалари тўлдирилди. "Маҳалла еттилиги"нинг коллегиал қарорлари билан "Аёллар дафтари"нинг 6-босқичига 4935 нафар хотин-қизларнинг рўйхатлари шакллантирилди ва тасдиқланди. Жорий йилнинг 31 март ҳолатида 824 нафар (17%) хотин-қизларга манзилли ёрдамлар кўрсатилди.
            Ю.Ўроқова,
 туман ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи.