Янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш диққат-марказимизда

Тумандаги 35 та маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи жами аҳоли сони 171 минг 149 кишини ташкил қилиб, меҳнат ресурслари (жами ишчи кучи) 90 минг 421 кишини ташкил қилади. Иқтисодий фаол аҳоли сони 69 минг 814 киши, иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли сони 20 минг 607 киши, халқ хўжалигининг турли соҳаларида банд бўлган аҳоли 65 минг 77 киши, 2024 йил 1 январь ҳолатига ишсизлар 4 минг 737 киши, ишсизлик даражаси 6,8 % ни ташкил қилган.
Жорий йилда туманда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 19292 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб;
  Йўналишлар кесимида:
1.Хизмат кўрсатишни ривожлантириш соҳасида 7469 та;
2.Инвестиция лойиҳалари соҳасида 972 та;
3.Қурилиш соҳасида 892 та;
4.Қишлоқ хўжалиги соҳасида 9959 тани ташкил этади.
2024 йилнинг 1-чорагида туманда 2039 та, шундан: доимий 1367 та, мавсумий 608 та, вақтинчалик 64 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Жорий йилнинг январь ойида 344 та режага нисбатан  амалда 895 та иш ўринлари яратилиши таъминланди. Шундан доимий 686 та, мавсумий 198 та, вақтинчалик иш ўринлари 11 та иш ўринлари яратилиб, режа 260,1 фоизга бажарилди.
Йўналишлар кесимида:
1.Хизмат кўрсатишни ривожлантириш соҳасида доимий 592 та иш ўрни;
2. Қурилиш соҳасида (доимий 61 та, вақтинчалик 11 та)  72 та иш ўрни;
3. Қишлоқ хўжалиги соҳасида (доимий 33 та, мавсумий 198 та) 231 та иш ўринлари яратилди.
Шунингдек, 2024 йилда яратилиши режалаштирилган 19292 та янги иш ўринлари соҳалар бўйича тегишли ҳоким ўринбосарлари ҳамда ташкилотлар кесимида ойма-ой бажарилиши бўйича мониторинг ўтказиб борилиши белгилаб олинган.
2024 йилнинг ўтган даври мобайнида иш сўраб мурожаат қилган 269 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди. Жумладан, бўш ва вакант иш ўринларига бандлик дастури ор-қали январь-февраль ойларида 162 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилиши режа қилиб олинган бўлиб, амалда 163 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилиб, дастур режаси 100,6 % га бажарилган.
Касб-ҳунарга ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни ўқитиш йўналиши бўйича 2024 йилда  дастур режаси 553 тани ташкил этиб, январь-февраль ойларида 24 нафарни, амалда Самарқанд шаҳрида жойлашган "Ишга марҳамат" Мономаркази ҳамда тумандаги 6 та қайта ўқитиш масканларида 25 нафар иш қидирувчи фуқаролар турли йўналишларда касбга қайта ўқитилиб, прогноз дастур кўрсатгичи режага нисбатан 104,1 фоизга бажарилди. 
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сонли қарорига асосан марказга мурожаат қилган иш қидирувчи сифатида рўйхатдан ўтган 81 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар тумандаги иш берувчи корхона ва ташкилотлар томонидан тақдим қилинган буюртманомаларга асосан ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган. 
Туманда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда 13 январь куни Узунқишлоқ МФЙ ҳудудида "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси ўтказилган бўлиб, ярмарка жараёнида 16 нафар ишсиз фуқароларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилиб, бандлиги таъминланган. 
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сонли қарорига асосан, Ҳунарманд-чилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш  жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 4 нафар фуқароларга 3.9 млн.сўмлик субсидиялар ажратилиб, бандлиги таъминланди.
Шунингдек, 2024 йилда ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида тумандаги 35 та маҳалла фуқаролар йиғинларига ажратилган 65,0 млрд.сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши натижасида 760 та якка тартибдаги тадбиркорлик ҳамда 450 та кичик ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳисобига 3800 дан ортиқ фуқаролар бандлигини таъминлаш белгиланган. 
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 252-сонли қарорига асосан кам таъминланган ва ижтимоий реестрда турган фуқаролардан 32 нафарига 1 сотихлик иссиқхона ҳамда 991,7 млн.сўм  маблағ ҳисобидан 172 нафар фуқароларга  асбоб-ускуналар олиб бериш орқали бандлиги таъминланади.
Мана ўлкамизга баҳор фасли кириб келди. Фурсатдан фойдаланиб, туманимиз аҳлини, қолаверса, тараққиётимизнинг барча   жабҳаларида меҳнат қилаётган хотин-қизларимизни баҳор айёми - 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этаман. Ҳамиша юртимиз тинч ва осойишта, осмонимиз мусаффо бўлсин.
Д.Мамадиярова,
       туман Камбағалликни 
қисқартириш ва бандликка 
қўмаклашиш бўлими бошлиғи.