АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ВАРАҚАСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ


Рўйхатга олиш варақаларини ишлаб чиқишда фойдаланувчиларнинг статистик маълумотларга эҳтиёжлари, рўйхатга олишни ўтказишга қўйиладиган маъмурий талаблар, маълумотларни қайта ишлаш билан боғлиқ талаблар, шунингдек, аҳолининг ҳусусиятлари ҳисобга олинади. Рўйхатга олиш кўпинча маълумотларни тўплашнинг бир неча усуллари ёрдамида ўтказилиши сабабли, рўйхатга олиш варақаларини турли хил маълумотларни йиғиш усуллари доирасида қўллашга яроқлилигини синовдан ўтказиш керак. Саволномада респондетларнинг лозим даражада қамраб олинишини таминлашга қаратилган элемент-лар бўлиши керак (масалан, ким ҳисобга олиниши керак, ким эса йўқ, рўйхатга олиш қаерда ўтказилиши керак). Ушбу элементларни текшириш учун сўровда қатнашган респондетлар йиғиндиси учун тааллуқли бўлган турли хил вазиятларни етарлича қамраб оладиган сифатли синов ўтказилади. Мазмун-моҳиятидан рўйхатга олишдаги сифатни таъминлаш усуллари танлаб олинувчи кузатувларда қўлланиладиганларига ўхшашдир. Саволлар нафақат умумий аҳоли, балки айрим саволлар йўналтирилган ёки аҳолида ташвишга соладиган (масалан, кексалар, ёлғиз яшовчилар ва ўз тилида қийинчиликларни бошдан кечираётганлар) респондетларнинг муайян гуруҳлари учун тушинарли бўлиши ва тўғри талқин қилинишини таминлаш учун сифатли тест ва когнитив саволларни назарда тутиш муҳимдир.
Янги технологиялар босма кўринишидагина нисбатан имкониятлари кенгроқ бўлган Интернет саволномаларини татбиқ қилиш имконини беради. Улардан фойдаланган ҳолда жавобларни тақдим этиш қамров нуқтаи назаридан сифатни ошириш мумкин. Шунингдек, улар номувофиқликларни аниқлашга имкон беради ва уларни тузатиш ёки жавобларни тасдиқлаш улар респондетларга йўналтиради. Интернет-саволномаларининг тартиби визуал дизайни босма кўринишидан фарқ қилади. Бу қоғоз ва электрон версиялар ўртасидаги фактлар туфайли юзага келиши мумкун бўлган тафовутларни минималлаштиришга алоҳида эътибор беришни талаб қилади. Шунга кўра, бу рўйхатга олиш варақасини синовдан ўтказиш дастурида эътиборга олиниши керак бўлган муҳум масала ҳисобланади.
Рўйхатга олиш варақасини тузишда алоҳида бир қийинчилик шундан иборат бўладики, бир вақтнинг ўзида уни электрон саволномаларда бўлгани каби қулай қилиш - респондетлар учун тўлиқ очиқ бўлиши ва унинг кейинги қайта ишланиши, айниқса маълумотларни киритиш ва кодлаш бўйича оператсиялар билан боғлиқ талабларга жавоб бериш зарур бўлади. Шунга қарамай, ушбу параметрларнинг якуний версияси синов дастури доирасида қабул қилинишидан олдин яхшилаб текширилиши муҳим.
Зикр этилган барча ҳоллар бўйича  синовдан ўтказиш кичик ҳажмда (сифатли текширув), сўнгра кенг миқёсида респондетлар салмоқли миқдорини жалб қилган ҳолда ўтказилиши керак. Кенг миқёсли синовлар сифатли текширувда аниқлаб бўлмайдиган бир қатор потенсиал муаммоларни аниқлаши мумкин. Бундай синов, шунингдек, бўлинган танлаб олишдан фойдаланиб, саволномани жойлаштириш ва дизайнини яратишнинг турли хил имкониятларини таққослаш имконини беради. Кенг кўламли синовдан ўтказиш, шунингдек, сўровноманинг бошқа рўйхатга олиш ишлари талабларига (масалан, маълумотларни йиғиш, киритиш ва кодлаш) қай даражада жавоб беришини баҳолашга ёрдам беради.
                   Туман статистика бўлими.