МУРОЖААТЛАР ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сонли "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, жумладан, туманимизда ҳам Бош вазир қабулхонаси ташкил этилган.
Мазкур Фармонга асосан, тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида  мурожаатларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш учун самарали платформа жорий этилишини назарда тутувчи "business.gov.uz" ягона интерактив портали ташкил этилган бўлиб, мурожаатларни онлайн кўриб чиқиб ижросини ташкил этиш учун ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасаларга шахсий      КАБИНЕТЛАР берилган. 
Ҳар бир ташкилот раҳбарига "business.gov.uz" ягона интерактив порталидан фойдаланган ҳолда мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилиши ва Бош вазир қабулхоналарига белгиланган муддатда хабар бериш бўйича шахсий масъулият юклатилган.
Мазкур Фармоннинг 4-иловаси "Ўзбе-кистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ишини ташкил этиш схемасида ваколатли органларнинг биринчи раҳбарлари Қабулхона топшириғини кўриб чиқадилар ва натижалари ва қабул қилинган қарорлар тўғрисида 7 кунлик муддатда Қабулхонага ёзма равишда ахборот бериши белгилаб қўйилган.
Фармонга асосан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2019 йил 4 июлдаги 558-сонли "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори қабул қилиниб, Бош вазир қабулхоналари зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун Халқ депутатлари туман Кенгаши, Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими, Адлия, Қурилиш, Давлат солиқ инспекцияси, Ер ресурслари ва давлат кадастри, Савдо-саноат палатаси, туман ҳокимияти, банклар ва бошқа ваколатли органларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда бошқа ташкилотлар вакилларини жалб этган ҳолда ишларни ташкил этиш белгилаб қуйилган.
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг туман Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2021 йил фаолияти давомида қу-йидаги ишлар амалга оширилди.
2021 йил январь декабрь ойларида ҳудуд бўйича жами 442 та, қабулхоналар бўйича жами 418 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 185 таси тўғридан тўғри Бош вазир қабулхонасига, 140 таси ишонч телефони, 110 таси сайёр қабуллардан, 7 таси business.gov.uz шахсий кабинетлари орқали келиб тушган. 
2021 йил фаолияти давомида келиб тушган жами мурожаатларда кўтарилган масалалар сони 466 тани ташкил этган. 
2021 йил январь-декабрь ойларида келиб тушган 466 та масалаларнинг 110 таси 1-чорак, 127 таси 2-чорак, 132 таси 3-чорак, 97 таси 4-чоракка тўғри келади.
Мурожаат йўллаган тадбиркорлик субъектлари сони 305 нафарни ташкил этиб, келиб тушган  масалаларнинг 462 таси кўриб чиқилган, шундан 253 таси 54 фоизи туман даражасида, 180 таси 40 фоизи вилоят даражасида, 29 таси 6 фоизи Республика  миқёсида ўрганилган. 
Кўриб чиқилган 462 та масаланинг 297 таси 64 фоизи қаноатлантирилган, 152 таси 33 фоизига  ҳуқуқий тушунтириш берилган, 13 таси 3 фоизи рад этилган. 
Кўриб чиқилган 462 та масалада кредит масаласи 184 та бўлиб шундан,  қаноатлантирилгани 114 та, тушунтириш берилгани 64 та, рад этилгани 5 та. Ер масалалари 71 та, қаноатлантирилгани 41 та, тушунтириш берилгани 29 та. Рухсатнома ва лицензия масалалари 4 та шундан, қаноатлантирилгани 2 та, тушунтириш берилгани 2 та. Инфратузилма тармоқларига уланиш масалалари 43 та бўлиб, 36 таси қаноатлантирилган, 5 тасига тушунтириш берилган, 2 таси рад этилган. Солиқ масалалари 19 та, қаноатлантирилгани 10 та, тушунтириш берилгани 7 та, рад этилгани 2 та. Бошқа масалалар 145 та шундан, қаноатлантирилгани 94 та, тушунтириш берилгани 45 та, рад этилгани 4 тани ташкил этади.
Мурожаатлардаги масалаларнинг кўриб чиқиш учун ҳокимликларга юборилган масалалар 52 та бўлиб барчаси кўриб чиқилган, шундан, қаноатлантирилгани 27 та, тушунтириш берилгани 24 та, рад этилгани 1 тани ташкил этади. Ижро муддати бузилган масалалар 45 тадан иборат.
Банкларга юборилган 178 та масалаларнинг 69 таси Халқ банкига келиб тушган бўлиб, шундан, қаноатлантирилгани 46 та, тушунтириш берилгани 21 та, рад этилгани 1 та, такрорий масалалар 7 та, шундан ҳал этилгани 6 та, муддати бузилганлар 25 та.  Агробанкка 28 та масала келиб тушган бўлиб, шундан қаноатлантирилгани 21 та, тушунтириш берилгани 7 та, муддати бузилганлар 18 та. Микрокредитбанкка 70 та масала келиб тушган бўлиб шундан, қаноатлантирилгани 39 та, тушунтириш берилгани 29 та, рад этилгани 2 та, такрорий масалалар 6 та, шундан ҳал этилгани 2 та, муддати бузилганлар 42 та. Миллий банкка 8 та масала келиб тушган бўлиб, қаноатлантирилгани 4 та, тушунтириш берилгани 3 та, рад этилгани 1 та, такрорий масалалар 2 та ҳал этилган, муддати бузилганлар 2 та. Ҳамкорбанкка 1 та масалада мурожаат келиб тушган бўлиб ўз вақтида ижобий ҳал этилган. Ипак йўли банкига 1 та масалада мурожаат келиб тушган, кўриб чиқилиб тушунтириш берилган лекин, муддати бузилишига йўл қўйилган.  
Қабулхонага аёллар томонидан 126 та мурожаатда 136 та масалалар келиб тушган бўлиб шундан 91 таси қаноатлантирилган, 38 тасига тушунтириш берилган, 5 таси рад этилган. Келиб тушган мурожаатларнинг кредит масаласи 53 та, кўриб чиқилгани 52 та шундан, қаноатлантирилгани 36 та, тушунтириш берилгани 14 та, рад этилгани 2 та. Ер масалалари 25 та, кўриб чиқилгани 24 та шундан, қаноатлантирилгани 16 та, тушунтириш берилгани 8 та. Рухсатнома ва лицензия масалалари 1 та бўлиб, кўриб чиқилган ва қаноатлантирилган. Инфратузилма тармоқларига уланиш масалалари 5 та, 5 таси кўриб чиқилган ва қаноатлантирилган. Солиқ масалалари 7 та, кўриб чиқилгани 7 та шундан, қаноатлантирилгани 4 та, тушунтириш берилгани 2 та, рад этилгани 1 та. Бошқа масалалар 45 та, шундан, қаноатлантирилгани 29 та, тушунтириш берилгани 14 та, рад этилгани 2 та. Аёллардан келиб тушган мурожаатларнинг 71 таси туман, 53 таси вилоят, 10 таси республика даражасида кўриб чиқилган. 
Қабулхонага ёшлар томонидан 115 та мурожаатда 118 та масалалар келиб тушган бўлиб, шундан 73 таси қаноатлантирилган, 41 тасига тушунтириш берилган, 4 таси рад этилган. Келиб тушган мурожаатларнинг кредит масаласи 68 та, шундан, қаноатлантирилгани 43 та, тушунтириш берилгани 23 та, рад этилгани 2 та. Ер масалалари бўйича 11 та мурожаат келиб тушган, шундан 3 тасига тушунтириш берилган, 8 таси рад этилган. Инфратузилма тармоқларига уланиш масалалари 16 та мурожаат келиб тушган, 11 таси қаноатлантирилган, 3 тасига тушунтириш берилган, 2 таси рад этилган. Бошқа масалалар 23 та, шундан қаноатлантирилгани 16 та, тушунтириш берилгани 7 та. Ёшлардан келиб тушган мурожаатларнинг 78 таси туман, 38 таси вилоят, 2 таси республика даражасида кўриб чиқилган. 
Тумандаги Бош вазир қабулхонаси томонидан 2021 йил январь-декабрь ойларида 38 маротаба сайёр қабуллар ўтказилиб, сайёр қабулларда 280 та тадбиркорлик субъектлари иштирок этган. Сайёр қабулларда 110 та мурожаатларда ва 121 та масалалар келиб тушган бўлиб, шундан 79 таси қаноатлантирилган, 37 тасига тушунтириш берилган, 5 таси рад этилган. 
Б.Мардиев, 
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Оқдарё туман
 Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири.