ЮРИДИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МАРКАЗЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙМОҚДА

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятининг йўлга қўйилиши, юридик хизмат кўрсатиладиган давлат идораларининг юридик тусдаги ҳужжатлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва қабул қилиш жараёнларини электрон шаклга ўтказувчи "E-huquqshunos" электрон тизимини яратилиши, иш юритуви тўлиқ рақамлаштирилиши ва қоғозбозликка барҳам берилиши ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги "Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-173-сонли қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 августдан бошлаб республикамизнинг барча туман (шаҳар)ларидаги маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, қишлоқ хўжалиги бўлими, туризм ва маданий мерос бўлими, спортни ривожлантириш бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлими, давлат солиқ инспекцияси, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, давлат умумий ўрта таълим мактаблари, давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда давлат кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларга ҳам юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан юридик хизмат кўсатиладиган бўлди.
Ш.РАҲМАТОВ,
Юридик хизмат кўрсатиш
маркази бошлиғи.
Мавзуга оид:

АДЛИЯ ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР
- 28 апр, 13:23

Юридик хизмат кўрсатиш тартибидан хабардормисиз?
- 10 фев, 10:23

СУДЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ДАВР ТАЛАБИ
- 03 сен, 11:30