Бюджет қарори

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 

Қ А Р О Р И

ОҚДАРЁ ТУМАНИНИНГ 2021 ЙИЛГИ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИ 

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикасининг "2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги қонунига ҳамда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2020 йил 29 декабрдаги №135/20-сонли "Самарқанд вилоятининг 2021 йилги маҳаллий бюджети тўғрисида"ги қарорига мувофиқ халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг XXI сессияси


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1.  Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2020 йил 29 декабрдаги №135/20-сонли "Самарқанд вилоятининг 2021 йилги маҳаллий бюджети тўғрисида"ги қарори ижро учун қабул қилинсин.

2.  Мазкур қарорга асосан Оқдарё тумани бюджетига Самарқанд вилояти бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 52 056 590,0 минг сўм миқдорида тасдиқланганлиги, бунда, тартибга солувчи бюджетлараро транс-фертлар миқдори туман маҳаллий бюджети даромадлари прогнози ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилганлиги;

туман маҳаллий бюджетининг айланма касса маблағи 1 080 654,0 минг (бир миллиард саксон миллион олти юз эллик тўрт) минг сўм миқдорда белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3.  2021 йилда:

а) қуйидаги солиқ турлари туман бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош    мустасно;

юридик шахслардан олинадиган ер    солиғи;

айланмадан солиқ қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат активларини ижарага бериш ва хусусийлаштиришдан тушадиган даромадлар.

б) қуйидаги солиқ турлари ва бошқа тўловлар вилоятнинг вилоят бюджети ҳамда туман маҳаллий бюджети ўртасида тақсимланади:

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тушумларнинг (жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғидан ташқари) 35 фоиз миқдорда туман бюджетига;

фойда солиғидан тушумларнинг (ўзбе-кистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ йирик солиқ тўловчилар, ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан, шунингдек норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғидан ташқари) 50 фоиз миқдорда туман бюджетига;

юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғидан тушумларнинг 50 фоиз миқдорда туман бюджетига;

якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи солиғидан тушумларнинг 50 фоиз миқдорда туман бюджетига;

айрим товарларнинг чакана савдосига бериладиган ҳуқуқ учун ундириладиган йиғимларнинг 50 фоиз миқдорда туман бюджетига; 

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимларнинг (божхона йиғимларидан ташқари) 50 фоиз миқдорда туман бюджетига;

автотранспорт воситаларини харид қилганлик учун уларни ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғимларнинг 50 фоиз миқдорда туман бюджетига.

Мобиль алоқа хизмати ва алкоголь маҳ- сулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар тегишли равишда 2020 йил 1 июль ҳолатига кўра туман аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилиши маълумот учун қабул қилинсин.

4.  2021 йил учун туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5.  2021 йилги туман бюджетидан бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6.  2021 йил учун туман бюджети захира жамғармаси ҳажми 1 091 883,0  минг сўм миқдорида белгилансин.

7.  Туман ҳокимлиги:

- ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

- бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун туман Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.

ўзбекистон Республикасининг "2021 йил учун ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги қонунида белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

9. Мазкур қарор "Оқдарё овози" газетасида расмий эълон қилинсин, расмий эълон қилинганидан кейин бир кун ичида ҳокимликнинг расмий веб-сайти (oqdaryo.uz) га жойлаштирилсин.

10. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Кенгашнинг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси (М.Эргашева) ва туман ҳокими ўринбосарлари (Э.Холмаматов, Б.Жўраев, С.Луқмонов, Б.Аролов, Ш.Абдуллаев) зиммасига юклатилсин.

Туман Кенгаши

 раиси   Н.Сулаймонов.

6 январь 2021 йил.


Мавзуга оид:
Қарорлар

Қарорлар

  • 23 ноя, 15:07