ҚИШЛОҚДАГИ ТАДБИРКОР АЁЛЛАРГА ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ
2022 йил 25 ноябрь куни Тошкент, Ўзбекистон - АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) тадбиркорлик ва касб-ҳунар ўргатиш дастури ижросини таъминлаш мақсадида 226 нафар битирувчи аёлларга қиймати 200 000 АҚШ долларидан ортиқ ускунараларни тарқатишни бошлади. Қишлоқ аёллари ушбу ускуналар ёрдамида янги тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйиш имкониятига эга бўладилар. Ускуналар USAID нинг умумий қиймати 3,4 АҚШ долларига тенг бўлиб, аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш дастури доирасида тақдим этилмоқда.
USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаела Мередитнинг таъкидлашича, "Қишлоқ аёллари ўз бизнесларини йўлга қўйиш имкониятини берувчи молиялаштириш имкониятига ва билимга эга бўлсалар, жамиятнинг гендер масалаларига нисбатан бўлган муносабати ўзгаради ва Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши янада инклюзив, барқарор ва юқори бўлади".
Аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш дас-тури 2021 йилда ишга туширилган. 2022 йил апрелдан август ойига қадар эса USAID "Сабр" Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази ва 13 та ижтимоий йўналтирилган ННТлар билан ҳамкорликда тадбиркорлик, молиявий ва ҳуқуқий саводхонлик, бухгалтерия ҳисоби, кредит олиш, меҳнат ҳуқуқларини қамровчи ҳамда гендер зўравонлик тўғрисидаги хабардорликни оширишга қаратилган машғулотларни ташкил этди. Уларга 1000 га яқин қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи ишсиз аёллар жалб этилган.
Бундан ташқари боғдорчилик, асаларичилик, ипакчилик, қуёнчилик, паррандачилик, шунингдек, миллий ҳунармандчилик, меҳмонхона хизматлари, қандолатчилик, пазандачилик, тикувчилик, сартарошлик, бухгалтерия ҳисоби, компьютер саводхонлиги ва ИКТ каби йўналишларда 936 нафар 16-29 ёшгача бўлган иштирокчилар касбий кўникмаларга ўқитилди.
Дастур доирасида битирувчиларнинг 500 нафарига ишга жойлашиш ҳамда ўз бизнесларини йўлга қўйиш каби имкониятлар яратилади. "САБР" Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази ҳамда вилоятлардаги барча ҳамкор Ижтимоий Йўналтирилган ННТлар томонидан 274 нафар хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида ускуна, жиҳоз ва кредит олиш ҳамда ишга жойлашишига кўмаклашилди. Икки юз йигирма олти нафар битирувчилар USAID томонидан ажратилган иссиқхона, сутни қайта ишлаш, паррандачилик, гиламдўзлик, тикувчилик, каштачилик, қандолатчилик каби йўналишларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида асбоб ва ускуналар билан таъминланади.
Самарқанд вилояти бўйича 11 нафар хотин-қизларга тикувчилик ва қандолатчилик йўналишлари бўйича асбоб-ускуналар тақдим этилди. Жумладан, 6 нафар оқдарёлик хотин-қизларга, шундан 1 нафари қандолатчилик йўналиши, 5 нафари тикувчилик йўналиши бўйича асбоб-ускуналар билан таъминланди.

Норбуви НУРМАТОВА.
Мавзуга оид:

ИНСОН МАНФААТЛАРИ ҲАР НАРСАДАН УСТУН
- 28 окт, 11:31

Ёшлар сиёсати
- 10 апр, 07:34

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37