Қарорлар

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги “Самарқанд вилояти иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  612-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2020 йил 10 октябрдаги 160-Қ сонли қарорлари ижросини таъминлаш  ҳақида

Туманда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида 


Қ А Р О РҚ И Л А М А Н:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги “Самарқанд вилояти иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 612-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2020 йил 10 октябрдаги 160-Қ сонли қарорлари ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:

Самарқанд вилояти иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлари;

Самарқанд вилоятида кўп квартирали турар жой фондини капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари;

Самарқанд вилоятида иссиқлик ва ичимлик суви таъминоти объектларини ҳамда технологик асбоб-ускуналарни куз-қиш мавсумига тайёрлаш параметрлари;

Самарқанд вилоятида электр тармоқлари ва қурилмаларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш параметрлари;

Самарқанд вилоятида газ таъминоти объектлари ва қурилмаларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш параметрлари;

Самарқанд вилоятида ижтимоий соҳа объектларини жорий таъмирлаш параметрлари;

Самарқанд вилоятида куз-қиш мавсумида аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш параметрлари;

Самарқанд вилоятида куз-қиш мавсумига кўмир маҳсулотларини ғамлаш параметрлари;

Самарқанд вилояти иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш учун йўналтириладиган маблағлар ва уларнинг манбалари;

Самарқанд вилоятининг олис ва бориш қийин бўлган ҳамда тоғли ҳудудларда жойлашган ва сел келиши оқибатида йўллари талафот кўриши эҳтимоли мавжуд қишлоқ (овул)ларда кўмир, суюлтирилган газ ва асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш параметрлари  тасдиқланганлиги маълумот  учун қабул қилинсин.

3. Қуйидагилар:

туман иқтисодиёти тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда – чора-тадбирлар режаси) 1-иловага;

Туманда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқ-лаштириш бўйича туман комиссияси (кейинги ўринларда - Комиссия) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Комиссия:

бир ҳафта муддатда туман иқтисодиёти тармоқларини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғликни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

туман бўйича бошқарма, корхона ва ташкилотлар билан келишган ҳолда, туман ҳокимлиги томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

5. Қуйидагилар:

туман ҳокимининг ўринбосарлари (Б.Аролов, С.Луқмонов), туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (И.Саъдуллаев), ҳудудлардаги сектор раҳбарлари вилоят ҳокимининг қарори билан тасдиқланган комплекс тадбирларнинг ҳамда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш параметрлари ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.

Туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (И.Саъдуллаев) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси билан биргаликда 2 кун муддатда жойлардаги уй-жой коммунал хўжалиги инфратузилмаси ва муҳандислик-коммуникация объектларининг ҳолати ҳамда ўзбекистон ғеспубликаси Президенти Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлардан келиб чиқиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича вилоятни “қизил”, “сариқ” ва “яшил” зоналарга ажратсин;

Туман Халқ таълими бўлими (С.Ортиқова), туман Мактабгача таълим бўлими (Б.Асророва), Тиббиёт бирлашмаси (Ш.Хақназаров), Жисмоний тарбия ва спорт бўлими (Ашуров), Маданият бўлими (Н.Жахпаров) ижтимоий соҳа объектларини, жумладан мактабгача таълим, халқ таълими, олий таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, маданият ва спорт объект-ларини куз-қиш мавсумидан беталафот ўтказиш юзасидан манзилли тадбирларни белгиласин ва уларнинг амалга оширилишини таъминласин;

Туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (И.Саъдуллаев) жойлардаги уй-жой мулкдорлари ширкатларининг молиявий ҳолатини, айланма маблағлардан фойдаланиш ва ҳисоб-китоб тизимини таҳлил қилиб, уни такомиллаштириш ва уй-жой мулкдорлари ширкатларининг кредитор ва дебитор қарз-дорликларини қисқартириш чораларини кўрсин;

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Э.Холмаматов),  Молия бўлими (У.Махманазаров) муҳандислик-коммуникация объектлари ва технологик ускуналарни мавсумга тайёрлаш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш давридан беталафот ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни молиялаштириш учун жорий йилда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан керакли маблағ ажратиш чораларини кўрсин.

6. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Э.Холмаматов),  Молия бўлими (У.Махманазаров), туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (И.Саъдуллаев) Кўп квартирали турар жой фондини таъмирлаш жамғармасини (кейинги ўринларда – Жамғарма) ташкил этилишини инобатга олиб, жамғарма билан биргаликда иш олиб борсинлар.

7. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Э.Холмаматов), туман ҳокимининг ўринбосари, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (Ю.ўроқова), туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими (А.Ҳайдаров) икки кун муддатда:

а) “темир дафтар”ларга киритилган моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар билан алоҳида ишлаш тизимини яратсин. Бунда:

ҳар бир сектор раҳбари томонидан сектор ва маҳаллалар кесимида куз-қиш “темир дафтар”ининг шакллантирилишини;

куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини амалга оширишни биринчи навбатда куз-қиш “темир дафтари”га киритилган оилаларга кўмир, суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш, озиқ-овқат захираси ва болаларини иссиқ кийим-кечак билан таъминлашдан бошлашни назарда тутсин.

б) “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан оилаларни куз-қиш мавсуми учун зарур озиқ-овқат ва дори-дармон захиралари билан таъминлаш чораларини кўрсин.

8. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Э.Холмаматов, Б.Аролов), туман ҳокимининг ўринбосари, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (Ю.ўроқова), туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими (А.Ґайдаров), “Оқдарётумангаз” газ таъминоти филиали (У.Хошимхонов), туман Јишлоқ хўжалиги бўлими (Т.Саидов), туман Молия бўлими (У.Махманазаров) билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги 612-сонли қарорининг 10-иловаси билан тасдиқланган олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда ҳамда тоғли ҳудудларда жойлашган ва сел келиши оқибатида йўллари талафот кўриши эҳтимоли мавжуд қишлоқ (овул)ларда кўмир ва суюлтирилган газ ва камида 15-20 кунга етадиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратсин.

9. Туман ҳокимининг ўринбосари (Б.Аролов), “Оқдарётумангаз” газ таъминоти филиали (У.Хошимхонов), туман Электр тармоқлари корхонаси (З.Мамаризаев) билан биргаликда:

туман аҳолисини суюлтирилган газ ва кўмир ёқилғиси билан ўз вақтида таъминлаш, иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқарувчи ташкилотларга ёқилғи ресурсларини узлуксиз етказиб бериш;

ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектлари, уларга хизмат кўрсатувчи қозонхоналар, сув иншоотлари ва насос станцияларини узлуксиз электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш;

трансформатор нимстанцияларини таъмир-лаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолига зарур миқдорларда табиий ва суюл-тирилган газ етказиб бериш ҳамда жойларда кўмир маҳсулотларининг ғамланиши билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш учун вилоятнинг ҳудудларида мунтазам равишда аҳоли билан учрашувлар ўтказиб бориш чораларини кўрсин.

10. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Э.Холмаматов, Б.Аролов, С.Луқмонов), туман сектор раҳбарлари зиммасига – иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.

11. Туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (И.Саъдуллаев) Комиссия билан биргаликда:

туманда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталафот ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича Республика штабига кунлик маълумот тақдим этиб борсин;

ҳар ойда туман секторлар раҳбарлари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталафот ўтказиш юзасидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ҳисобот бериб борсин;

туман сектор раҳбарлари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари бўйича маҳаллий газетада ҳар ойда ёритиб борилишини таъминласин.

12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари (Э.Холмаматов, Б.Аролов, С.Луқмонов) зиммаларига юклатилсин.


Туман ҳокими              Н.СУЛАЙМОНОВ.


2020 йил 10 ноябрь.