МУЛККА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

Мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилигимиз ва давлат суверенитетининг мустаҳкам пойдеворини яратди. Шу билан бирга хавфсизлик ва қонун устуворлигини, давлат чегараларининг дахлсизлигини, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва жамиятда диний бағрикенгликни, аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратди ва фуқароларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқарди.
Мамлакатимизда кейинги йилларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилди.
Ички ишлар органлари давлат бошқарувининг таркибий қисми сифатида жамият ҳаётида асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Уларнинг асосий вазифаси ўз моҳияти ва мазмунига кўра, республикада ҳуқуқни муҳофаза қилишга, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган. Шу сабабли ички ишлар органлари фаолиятини замон талабларига мос равишда мунтазам такомиллаштириб бориш зарурати мавжуд.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратериясида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш, экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш билан боғлиқ аниқ вазифалар белгиланган.
Сўнгги икки йил ичида жамият учун инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати устуворлигини ва доимо адолатли таъминлайдиган адолат тизимини шакллантириш биз учун асосий вазифа бўлди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган чуқур ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар жамият аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий баркамоллик даражасини юксалиб бориши билан тавсифланади. Миллий истиқлол мафкураси ўзи танлаб олган мустақил йўлдан ривожлана бориб, ижодий имкониятлари, ҳақиқий демократик ва инсонпарварлик қадриятларини янада тўлиқ намоён қилмоқда. Бу давр жаҳон миқёсида қолаверса, минтақамизнинг баъзи жойларида тинчликнинг бузилиши, ҳуқуқбузарликларнинг кўпайиши, айниқса, янгидан янги ахборот технологиялари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг кибржиноятчилик, кибртерроризм каби тушунчаларнинг пайдо бўлиши фуқароларнинг осойишталигига таҳдид солинаётганлиги билан изоҳланади. Бунда хоҳ диний, хоҳ дунёвий ёхуд сиёсий бўлмасин, давлат ва фуқароларнинг осойишталигига, ҳуқуқ ва эркинликларига қилинадиган тажовузларни назарда тутмоқдамиз.
Амалда мулкка қарши жиноятчилик - бу жиноят қонунида назарда тутилган бир неча ўн жиноят таркиблари (ўзганинг мулкини талон-тарож қилиш, валюта бойликлари билан ғайриқонуний битимлар тузиш, қалбаки пул ёки қимматбаҳо қоғозлар ясаш ёки уларни ўтказиш, даромадларни солиқ органларидан яшириш, ғайриқонуний тадбиркорлик, контрабанда ва бошқалар)нинг мураккаб мажмуидир. Мулкка қарши жиноятлар жумласига таъмагирлик ниятидаги мансабдорлик жиноятлари, айниқса, порахўрликлар киради. Шулардан келиб чиқиб, шуни айта оламизки, иқтисодий жиноятчилик ижтимоий хавфлилик даражасининг юқорилиги у жамият институтларига салбий таъсир кўрсатиши, давлатнинг моддий негиши - иқтисодий фаолиятининг белгиланган тартиби бузилишида ифодаланади. У айрим ўзига хос хусусиятлар билан тавсифланади:
Мулкка қарши жиноятларнинг латентлик даражаси анча юқори. Уларнинг аксарият қисми фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг аризаларига кўра аниқланмайди. Улар мол-мулкни бошқариш ва уларнинг бутлигини таъминлаш ваколати берилган шахслар содир этади. Мулкка қарши жиноятлар айрим янги турларининг латентлик даражаси нисбатан паст (масалан, банк кредитлари олишда фирибгарлик), қалбаки пул ясашдек хавфли жиноятнинг латентлик даражаси ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин.
Мулкка қарши жиноятларнинг профилактикаси тушунчасидан аввал, ўғирлик жинояти тушунчасига тўхталиб ўтсак. Жиноят қонуни берган таърифга кўра, ўғрилик - бу ўзганинг мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш, яъни ўғрилик жабрланувчи ёки бошқа шахслар йўқлигида ёки улар бор бўлса-да, уларга билдирмасдан ўзганинг мол-мулкини яширинча талон-тарож қилиш тушунилади. Хонадонларда содир этиладиган ўғирликларнинг криминалистик таснифи - мазкур жиноятни содир этишга мойил бўлган шахсларнинг энг муҳим белгилари билан боғлиқ маълумотлар йиғиндиси бўлиб, мазкур жиноятларнинг олдини олиш фаолиятини ташкил этишни белгилаб беради.
Ўғрилик талон-тарожнинг энг кўп тарқалган шаклидир. Бунга сабаб, аввало, ўғриликнинг очиш фоизларининг унчалик катта эмаслиги бўлса керак. Чунки ўғирлик яширин равишда содир этилади, унинг очилишини қийинлаштиради.
Ўғирлик жиноятининг объекти ўзганинг мол-мулкини муҳофаза қилиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар ҳисобланиши лозим. Объектив томондан ўғирлик ўзганинг мулкини яширин равишда талон-тарож қилишда, яъни ғайриқонуний бепул ундиришда ифодаланади.
Асқар ХОЛИҚУЛОВ,
Ўзбекистон Республикаси 
ички ишлар академияси 
312-гуруҳ курсанти.