Эронлик тадбиркорлар ҳамкорлик таклифи билан ҳоким қабулида бўлишди

Ҳорижлик тадбиркорлар билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, улар орқали туманга инвестиция киритиб, янги иш ўринлар яратиш мақсадида Оқдарё туман ҳокими хориж инвесторлари билан икки томонлама фойдали келишувларни амалга ошириб келмоқда. Хусусан, бугун туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов Эронлик тадбиркор “Misagh Flovers of Sulphur Company” ширкати директори Хосро Хашемини қабул қилиб, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, туманда чорвачилик йўналишида тадбиркорликни йўлга қўйиш масалаларида мулоқот олиб борди.
Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Мавзуга оид: