Оқдарёда Фермерлар мактаби очилди




Куни кеча республикамизнинг бешта ҳудудида бир вақтда онлайн тарзда "Фермерлар мактаби"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шулардан бири  Оқдарё тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиалида очилди.
- "Фермерлар мактаби" икки ойлик ўқув курси бўлиб, унга қишлоқ хўжалиги соҳасига қизиққан 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёшлар суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади.  Ўқув курси ёшлари бир ой мобайнида чорвачилик, паррандачилик, сабзавот ва полизчилик, иссиқхона хўжалиги, бизнес, молия ва ҳуқуқий саводхонлик йўналишлари бўйича назарий билим олади. Сўнгра бир ой йирик корхона ва ташкилотларда амалиёт ўтайди.
"Фермерлар мактаби"га Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятларидан 30 нафар талабгор қабул қилинди. Икки ой мобайнида уларнинг турар жойи, озиқ-овқати АТБ "Агробанк" томонидан молиялаштирилади.
Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Мавзуга оид:
Қарорлар

Қарорлар

  • 23 ноя, 15:07