Партиялар фаолиятидан

Адолатли қайноналар тақдирланди
“Адолат” социал-демократик партияси ва “Маҳалла” ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими томонидан маҳаллалардаги ибратли қайноналар ўртасида “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг туман босқичи ташкил этилди. Мазкур танлов орқали оила жамият, оила ва маҳалла муносабатлари билан боғлиқ бой миллий анъаналар, миллий қадриятларнинг илдизларини, аждодларимиз меросини ўрганиш ва оммалаштириш, оилавий тарбияда умуминсоний қадриятларнинг ўрнини юксалтириш, келинлар ўртасида адолатни ўрнатаолган аёл (қайнона) ларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирда ҳар бир иштирокчилар ўзларининг билим ва дунёқарашларини намоён этдилар. Қизиқарли тарзда уч шарт асосида бўлиб ўтган танлов натижаларига кўра “А.Темур” маҳалласидан Ўғилой Шомуродова фаҳрли учунчи ўринга муносиб кўрилган бўлса, иккинчи ўринни “Пичоқчи” маҳалласидан Мунаввар Саидмуродовага насиб этди ва танловда фаҳрли биринчи ўринни “Ўзбекистон” маҳалласидан Матлуба Эшмуродова қўлга киритди. Тадбир сўнгида ғолиблар ва фаол иштирокчиларга тадбир ташаббускорлари томонидан эсдалик совғалар топширилди. Тадбирда Маҳалла” ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи Ю.Ўроқова, “Адолат” социал-демократик партиясидан сайланган туман Кенгашининг депутати Ф.Шариповалар шу танловнинг аҳамиятига алоҳида тўхталдилар. 
Бўлиб ўтган тадбир барчада катта таассурот қолдирди.
Ўз мухбиримиз.
Мавзуга оид: