Кам таъминланган оилалар фарзандлари мактабгача таълим ташкилотида имтиёзли ўқитилиши мумкин

Жумладан, мамалакатимизда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 25 июлдаги 8-мҳ ва 55-сон қарори билан тасдиқланган "Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 19-бандида мактабгача таълим муассасаларидаги (мактаб-интернатлардаги) болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида кам таъминланган оилалар фарзандлари тўловдан озод қилиниши белгиланган.
Бунда биринчи навбатда ота-оналаридан бири ёки иккаласи I ёхуд II гуруҳ ногирони бўлган кам таъминланган оила фарзандларига, шунингдек, ўртача ойлик жами даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган оила фарзандларига имтиёз берилиши мумкин.
Ислом УМАРОВ,
туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси.
Мавзуга оид: