Ўзганинг мулкига кўз ола қилган шахс

Судланувчи Қобилов Қодир (исми-шарифи ўзгартирилган), 1983 йил Иштихон туманида туғилган,  оилалик, 3 нафар фарзандлари бор, муқаддам судланган бўлишига қарамасдан яна жиноий ишга қўл урди.
Қ. Қобилов, хавфли рецидивист бўла туриб, такроран алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишни ўз олдига мақсад қилиб олади. Шу мақсадда  2020 йил 18 декабрь куни Турсун Ҳасанов билан Оқдарё тумани,   "Мустақиллик" МФЙ ҳудудида учрашиб, уни ўғли Шохрозни Қашқадарё вилоятида жойлашган "нефтни қайта ишлаш заводи"га ишга киритиб қўйишлигини айтиб, уни ишончига кириб, ундан Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан 26.190.000 сўмга тенг бўлган жами 2.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Шунингдек, судланувчи Қ.Қобилов, ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2022 йил 21 июль куни фуқаро Ҳомид Мансуров билан Оқдарё тумани, Лойиш шаҳарчаси ҳудудида учрашиб, уни Қашқадарё вилоятида жойлашган "нефтни қайта ишлаш заводи"га ишга киритиб қўйишлигини айтиб, уни ишончига кириб, ундан 9.100.000 сўм миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Бундан ташқари, судланувчи Қ.Қобилов, ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран 2022 йилнинг декабрь ойида фуқаро Тошбоев Шавкатдан 17.000.000 сўм, 2023 йилнинг май ойида фуқаро Ўринбоева Фаридадан 22.270.000 сўм, 2021 йил 2 октябрь куни фуқаро Саттор Султоновдан 26.190.000 сўм, 2022 йилнинг март ойларида фуқаро Акмал Қўчқоровдан 22.780.000 пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Бундан ташқари, судланувчи             Қ. Қобилов, ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ўзига тегишли бўлмаган Оқдарё туман ҳокимининг 11.05.2019 йилдаги 3308-Қ сонли қарори билан туманнинг А.Темур номли МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 автома-гистрал йўли ёқасидан 0,20 гектар ер майдонидан фуқаро А.Б.га меҳмонхона ва ошхона бинолари қуриш учун ажратилган ер майдонини фуқаро Мардиев Дониёрга сотишлигини айтиб, ўзига тегишли ер майдони эканлигига ишонтиради. Ушбу ер майдонини унинг номига ўтказиб беришни ваъда қилиб, ишончига кирган ҳолда ундан 2022 йилнинг апрель ойидан 2022 йилнинг август ойига қадар бўлган вақт оралиғида ундан   383.394.000 сўмга тенг бўлган жами 33.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Судланувчи Қодир Қобилов, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди.
Судланувчи Қодир Қобиловга ҳар ойда ойлик иш ҳақидан 20 фоиз миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Ж.ХУДОЙБЕРДИЕВ,
    туман прокурори катта ёрдамчиси,
 3-даражали юрист.