ТРАНСФОРМАТОРНИНГ ЭГАСИ БОРМИ?

Аммо... Шундай бинонинг ёнгинасида бу ташкилотни энергия билан таъминловчи трансформаторнинг ҳозирга қадар ишга туширилмаганлиги кишини ажаблантиради. Тўғри, бу даврда ташкилотнинг раҳбари бир неча марта алмашди. Эҳтимол, шу боисдандир трансформаторни ишга тушириш ҳеч кимнинг ҳаёлига келмагандир. Ваҳоланки, ҳар бир бино фойдаланишга топширилаётган пайтда бевосита электр таъминоти ҳам ишга туширилмайдими? Ёки қурувчилар ишга туширишни унутиб қўйдилармикин? Нега ўша пайтда бу ташкилотнинг раҳбари бинони қабул қилиш пайтида электр таъминотини ҳисобга олмади? Ёки бу ерда бошқа гап бормикин... Нима бўлганда ҳам икки, уч йилдан буён газета таҳририяти ҳовлисидаги трансформатор қор, ёмғир остида қолиб эскириб бормоқда. Хуллас, шундай савол туғилади? Бандликка кўмаклашиш марказига қарашли бўлган, айни пайтда қаровсиз ҳолдаги трансформатор масаласи билан негадир кейинги олти ойда бир неча бор ўзгарган раҳбарлар ҳам ва ҳозирги амалдаги бошлиқ ҳам негадир шуғулланмаяпти ёки шуғулланишни истамаяпти. Аҳир давлат бюджети ҳисобига қанчадан-қанча маблағ эвазига олиб келинган трансформатор қор-ёмғир ва жазирама иссиқ остида қолиб чиқитга чиқариладими? Бу ҳақда ижтимоий тармоқлар ва матбуот орқали чиқишлар қилинган бўлсада ҳеч қандай натижа бўлмади. Хуллас, трансформатор қачон ишга туширилади? Бу саволга қайси мутасадди раҳбар аниқ жавоб бера оларкин?
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00