Мурожаатлар билан ишлашда масъулиятсизликка йўл қўйилмайди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ҳамда Халқ қабулхонасига жорий йил мобайнида Оқдарё туманида яшовчи фуқаролардан жами 2446 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 2022 йилнинг шу даврига нисбатан мурожаатлар 3149 тани ташкил этиб, 703 тага яъни 28,7 фойизга камайган.
Шундан, 2237 та мурожаат кўриб чиқилган бўлиб, 746 та (30%) мурожаат қаноатлантирилган, 1081 та (44 %) ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 343 тасига тушунтириш берилган, 26 таси рад этилган, 8 тасини кўриб чиқиш тугатилган, 10 таси кўрмасдан қолдирилган, 14 таси узоқ муддатли назоратга олинган, 209 та мурожаат тегишли давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда. Ушбу мурожаатларнинг 210 таси бевосита ҳокимликлар тизимга юборилган бўлиб, хокимликларга юборилган мурожаатларнинг 45 таси (21.4%) қаноатлантирилган.
Шундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оқдарё туманидаги Халқ қабулхонасига 2023 йил 1 январь кунидан 31 май кунига қадар тумандаги жисмоний ва юридик шахс-лардан жами 252 та мурожаат келиб тушган, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан (512 та) 49 % фоизга яъни 260 та мурожаатга камайган. Шундан 239 та мурожаат кўриб чиқилган бўлиб, 231 та (97,8 %) мурожаат қаноатлантирилган, 4 тасига тушунтириш берилган, 41 та мурожаат тегишли давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда. 
Мурожаатларни катта қисми қуйидаги ташкилотларга тўғри келади."Самарқанд сув таъминоти" Оқдарё туман бўлимига 17 та мурожаат келиб тушган, қаноатлантириш даражаси 53 фоиз, 9 та мурожаат қаноатлантирилган.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Оқдарё туман бўлимига 231 та мурожаат келиб тушган, қаноатлантириш даражаси 24 фоиз,  55 та мурожаат қаноатлантирилган.
Ёшлар ишлари агентлиги Оқдарё туман бўлимига 14 та мурожаат келиб тушган, қаноатлантириш даражаси 50 фоиз, 7 та мурожаат қаноатлантирилган.
Кадастр агентлиги Самарқанд вилояти Оқдарё тумани бўлимига 24 та мурожаат келиб тушган, қаноатлантириш даражаси 8 фоиз, 2 та мурожаат қаноатлантирилган.  
Оқдарё туман Бандликка кўмаклашиш марказига 76 та мурожаат келиб тушган, қаноатлантириш даражаси 42 фоиз, 32 та мурожаат қаноатлантирилган.
Оқдарё туман давлат солиқ инспекциясига 67 та мурожаат келиб тушган, қаноатлантириш даражаси 51 фоиз, 34 та мурожаат қаноатлантирилган.
Оқдарё туман Ички ишлар бўлимига 153 та мурожаат келиб тушган, қаноатлантириш даражаси 36 фоиз 55 та мурожаат қаноатлантирилган. 
Оқдарё туман прокуратурасига 76 та мурожаат келиб тушган, қаноатлантириш даражаси 8 фоиз, 6 та мурожаат қаноатлантирилган. 
Туман тиббиёт бирлашмасига 43 та мурожаат келиб тушган, қаноатлантириш даражаси 42 фоиз, 18 та мурожаат қаноатлантирилган. 
Туман халқ таълими бўлимига 22 та мурожаат келиб тушган, қаноатлантириш даражаси 68 фоиз, 15 та мурожаат қаноатлантирилган.
Туман ҳокимиятига 201 та мурожаат келиб тушган, қаноатлантириш даражаси 22, фоиз 44 та мурожаат қаноатлантирилган. 
Туман электр тармоқлари корхонасига 214 та мурожаат келиб тушган, қаноатлантириш даражаси 11 фоиз, 24 та мурожаат қаноатлантирилган.
Туман Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказига 67 та мурожаат келиб тушган, қаноатлантириш даражаси 27 фоиз, 18 та мурожаат қаноатлантирилган.
Туман оила ва хотин-қизлар бўлимига 95 та мурожаат келиб тушган, қаноатлантириш даражаси 11 фоиз, 10 та мурожаат қаноатлантирилган.
Оқдарётумангаз филиалига 176 та мурожаат келиб тушган, қаноатлантириш даражаси 80 фоиз, 141 та мурожаат қаноатлантирилган.
2023 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оқдарё туманидаги Халқ қабулхонасига секторлар кесимида ҳамда тумандаги 35 та маҳаллалар кесимида энг кўп мурожаат тушган МФЙлар ўрганилганда:
1-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи жисмоний ва юридик шахслар томонидан 378 та мурожаатлар келиб тушган. Сектор ҳудудидаги маҳаллалардан Янгиравот-2 МФЙдан 28 та, Янгиобод МФЙдан 102 та, Мустақиллик МФЙдан 88 та, Оқдарё МФЙдан 48 та, Пичоқчи МФЙдан 18 та, Кумушкент МФЙдан 38 та ҳамда З.М.Бобур МФЙларидан 28 та мурожаатлар келиб тушган.   
2-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи жисмоний ва юридик шахслар томонидан 324 та мурожаатлар келиб тушган. Сектор ҳудудидаги маҳаллалардан А.Навоий МФЙдан 26 та, Бозоржой МФЙдан 14 та, Бошдархон МФЙдан 47 та, Даҳбед МФЙдан 75 та мурожаатлар келиб тушган.  
3-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи жисмоний ва юридик шахслар томонидан 461 та мурожаатлар келиб тушган. Сектор ҳудудидаги маҳаллалардан А.Темур МФЙдан 36 та, Галаравот 26 та, Лойиш МФЙдан 60 та, Янгиҳаёт МФЙдан 23 та, Янгиқўрғон МФЙдан 49 та, Янгиқишлоқ МФЙ 45 та, Ўзбекистон МФЙдан 60 та мурожаатлар келиб тушган.
4-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи жисмоний ва юридик шахслар томонидан 299 та мурожаатлар келиб тушган. Сектор ҳудудидаги маҳаллалардан Авазали МФЙдан 37 та, Янгиравот 1 МФЙдан 40 та, Узунқишлоқ МФЙдан 32 та, Учтепа МФЙдан 15 та мурожаатлар келиб тушган. 
Мазкур мурожаатлар бўйича ўтказилган таҳлиллар натижасида энг кўп мурожаатлар нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш, иш билан таъминлаш, газ, электр ва сув таъминоти ҳамда асоссиз қарздорлик тўловлари бўйича, уй-жой ва ер майдони билан таъминлаш, соғ-лиқни сақлаш масаласида, алимент ундириш, ички йўлларни таъмирлаш ва бошқа масалаларни ташкил этган.
Мурожаатлар, шикоят, аризалар сони ўсган МФЙларда ўрганишлар ўтказилиб, ушбу ҳолатларга сабаб бўлаётган омиллар ва тизимли муаммоларни ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тумандаги 35 та МФЙ ҳудудларида фуқаролар билан Халқ қабулхонаси ва сектор раҳбарлари томонидан мунтазам оммавий сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 ноябрдаги ПФ-252-сонли Фармонида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекис-тон Республикаси Президентининг Оқдарё туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан тумандаги давлат органлари ва ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини ва аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузиш ҳамда кўриб чиқиш учун судга юборилиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. 
Халқ қабулхонаси томонидан тумандаги давлат органлари ва ташкилотларнинг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш, ижтимоий соҳа ва бошқа объектларда аниқланган муаммоларни ҳал этиш борасидаги фаолиятини жойида ўрганиш юзасидан 7 маротаба яъни "Оқдарётумангаз" газ таъминоти бўлимида, туман Электр тармоқлари корхонасида, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказида, Мажбурий ижро бюроси туман бўлимида, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасида, туман Давлат солиқ инспекциясида ва Халқ таълими бўлимида таҳлилий мониторинг ишлари олиб борилиб, ижросини таъминлаш учун юборилган мурожаатлар белгиланган тартибда ва муддатда ўрганиб чиқиб етарли даражада ижобий ҳал этилмаганлиги сабабли фуқаролар томонидан такрор мурожаат қилинишига йўл қўйилганлиги маълум бўди. 
Жумладан, Чорбоғ МФЙ Келачи қишлоғида яшовчи 1992 йилда туғилган фуқаро Қаландаров Достонбек Искандар ўғлининг Оқдарё туман прокурори, 2-сектор раҳбарининг 2023 йил 20 апрель кунидаги сайёр қабулида келиб тушган 44566-ssq/23 сонли мурожаати, Оқдарё туман ЭТКга амалдаги қонун талаблари доирасида ўрганиб чиқишлик учун юборилган. Бироқ ЭТК ходимлари томонидан Президент виртуал қабулхонасига номаълум шахсни номидан, фуқарони имзосини сохталаштириб, тушунтириш хати ёзиб, сохта почта реестрини илова қилиб, фуқаро Қаландаров Достонбек Искандар ўғлининг Оқдарё туман прокурорига қилган мурожаатини ёпиб юборишга урингани маълум бўлди.  
Бундан ташқари, Оқдарё туман электр тармоқлари корхонаси масъуллари томонидан деярли барча жавоб хатларига, гўёки почта орқали юборилди деб, "Мурожаатлар жавоб хатини юбориш бўйича почта реестри" ясаб олган, энг ачинарлиси шундаки, ушбу почта реестри илова қилинган жавоб хатларида на фуқарони исми фамилияси, на маҳалласи мавжуд эмас.    
Оқдарё туман Бошдархон МФЙ Қирқдархон кўчаси 74-уйда яшовчи фуқаро Ҳосилов Шавкатнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига 22.03.2023 йил кунидаги ишонч телефони орқали қилган 223277/23 сонли Электр тармоқлари объектларини, сим устун, трансформатор пунктларини қуриш ва таъмирлаш масаласида йўллаган мурожаати Оқдарё туман ЭТКнинг ўзини ишбилармон ва ақлли деб ҳисоблаб келаётган ходимлари томонидан Президент виртуал қабулхонасига ёлғон ва сохта ҳужжатларни асос қилиб жавоб хати бериб, фуқароларни сарсон-саргардон қилиб келаётганлиги маълум бўлди. 
Фуқаро Ҳосилов Шавкатнинг мурожаатига берилган жавоб хатига илова қилинган далолатномада, гўёки фуқаро Ҳосилов Шавкат Оқдарё туман ЭТК ходимларидан эътирози йўқлигини билдириб, шахсий имзоси билан имзолаганлигини кўрсатиб далолатнома тузган. Афсуски, сохта имзолар ва ёзувлар билан тузилган ушбу далолатномадан фуқаронинг хабари ҳам йўқ. Далолатномага қўйилган имзо ҳам сохталаштирилганлиги маълум бўлди. 
Шунгингдек, Самарқанд шаҳар Теракзор МФЙда яшовчи фуқаро Маматқулов Шукуржоннинг Ўзбекистон Республикаси Президентига 24.02.2023 йил кунидаги web-site орқали йўллаган мурожаати юзасидан Оқдарё туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари фуқаро билан учрашмасдан, фуқаро иштирокисиз Оқдарё туман Тараққиёт МФЙ раиси Н.Раҳмоновнинг имзоси ва маҳалла муҳри билан далолатнома тузган. Ушбу далолатномага Оқдарё туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи О.Илясов ҳамда масъул ходими О.Раҳматовлар ҳам ўз шахсий имзоларини қўйиб тасдиқлагани маълум бўлди. Фуқаро Ш.Маматқулов билан суҳбатлашилганда, мурожаати юзасидан ҳеч ким учрашмаганлигини ҳамда далолатнома тузилганидан хабари йўқлигини маълум қилди.
Оқдарё тумани Примкент МФЙ Пониқи қишлоғи 164-уйда яшовчи фуқаро Тошмуродов Азизбек Саттор ўғлининг Ўзбекистон Республикаси Президентига 05.03.2023 йил кунидаги ишонч телефони орқали йўллаган мурожаати юзасидан Оқдарё туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари   фуқаро билан учрашмасдан, фуқаро иштирокисиз Оқдарё туман Примкент МФЙ раиси З.Искандаров имзоси ва маҳалла муҳри билан далолатнома тузган. Ушбу далолатномага Оқдарё туман давлат солиқ инс-пекцияси бошлиғи О.Илясов ҳамда масъул ходими Ш.Қўчқоровлар ҳам ўз шахсий имзоларини қўйиб тасдиқлагани маълум бўлди. Фуқаро А.Сатторов билан суҳбатлашилганда, мурожаати юзасидан ҳеч ким учрашмаганлигини ҳамда далолатнома тузилганидан хабари йўқлигини маълум қилди.
Келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан "Оқдарётумангаз" газ таъминоти бўлимида, туман Электр тармоқлари корхонасида, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказида, Мажбурий ижро бюроси туман бўлимида, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасида, туман Давлат солиқ инспекциясида ва Халқ таълими бўлимида мурожаатлар билан ишлашга масъул бўлган ходимлар билан яқиндан ҳамкорликни кучайтириш, уларнинг билим, малака ва кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув машғулотлари ва семинар-тренинглар ўтказилиб, юқорида номлари кўрсатиб ўтилган корхона ва ташкилот раҳбарларига Халқ қабулхонаси томонидан кўрсатма хатлари ва топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Ҳудудий ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳоли учун энг долзарб масалаларга аниқ ечим топиш бўйича тумандаги 4-сектор ҳудудида жойлашган Авазали МФЙ ҳамда 3-сектор ҳудудида жойлашган Ўзбекистон МФЙ ҳудудида оғир ҳудуд тоифасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бошланган бўлсада, бугунги кунга қадар ушбу ишлар охирига етказилмаганлиги сабабли Халқ қабулхонаси томонидан туман ДСИ бошлиғи 4-сектор раҳбарига ҳамда туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбарига "Йўл харита"си ижросини таъминлаш юзасидан таклиф киритилиб, долзарб муаммоларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш назоратга олинди.
Бугунги кунда жойларда ташкилот ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар томонидан аҳоли муаммолари билан ишлаш, фуқаролар норозилигига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш бўйича Мурожаатларни назоратдан олишда давлат органлари ва бошқа ижрочи ташкилотларни мурожаатда кўтарилган масалани мантиқий якунига етказилганлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ижрочи ташкилотлар томонидан мурожаатларни жойига чиқиб, фуқаролар иштирокида кўриб чиқиш амалиёти йўлга қўйилган ҳамда Халқ қабулхонаси томонидан ҳар бир мурожаат муаллифи билан телефон орқали боғланиб, мурожаатларнинг кўриб чиқилиши юзасидан назорат ўрнатилган. Ижросини таъминлаш даражасига қараб, ташкилот ва корхоналарга 11 таклиф ва 12 кўрсатма хатлари берилиб, ҳар бир мурожаат ижроси назоратга олинган.
Халқ қабулхонаси томонидан 2023 йилнинг 4 январь кунидан бугунги кунга қадар Халқ депутатлари туман Кенгашига 4 та ахборот киритилиб; 
Берилган Ахборотга кўра, 8 та ташкилот раҳбарлари яъни, Оқдарё туман ЭТК раҳбарига, Оқдарё ТТБ раҳбарига, Ёшлар ишлари Агентлиги Оқдарё туман бўлими раҳбарига, туман Бандликка кўмаклашиш маркази директорига, туман ДСИ раҳбари ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўлими раҳбарларига нисбатан Огоҳлантириш жазо чораси қўлланилди.  
Мурожаатлар билан ишлашда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган ҳамда мурожаатлар билан ишлашида масъулиятсизликка йўл қўйганлиги сабабли ташкилотларга чора кўриш мақсадида туман прокуратурасига ташкилот раҳбарлари, яъни Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари, Ёшлар ишлари Агентлиги Оқдарё тумани бўлими раҳбари, Оқдарё туман иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими, АТ Халқ банки Оқдарё филиали ҳамда Оқдарё туман ЭТК раҳбари устидан 10 маротаба тақдимномалар киритилди. Киритилган тақдимномаларга асосан юқорида номлари келтирилган 4 та ташкилот раҳбарлари Маъмурий жавобгарликка тортилиб, 1 нафар масъул ходимга нисбатан интизомий жазо чораси ва 1 нафар ходимга ҳайфсан жазоси тайинланган.
Давлат органлари ва ташкилотларда фуқаролар қабулларини қонунчилик талаблари асосида ташкил этилиши ва раҳбарлар қабулини график жадвал асосида мунтазам равишда ўтказилишини назорат қилиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 де-кабрдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4904-сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оқдарё туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан тумандаги давлат органлари, хўжалик бошқарув органларининг раҳбарлари, ҳамда туман ҳокими ва секторлар раҳбарларининг жисмоний ва юридик шахслар вакилларини Халқ қабулхонаси биносида график жадвал асосида қабул қилиш учун график жадвал ишлаб чиқилган. Шу жадвал асосида Халқ қабулхонаси биносида туман ҳокими ва тумандаги сектор раҳбарларининг қабуллари ўтказиб келинмоқда.
Жойларда "Оққўрғон тажрибаси" асосида тизимли ишлар йўлга қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оқдарё туманидаги Халқ қабулхонаси, тумандаги 4 та сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги барча давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда ҳудуддаги аҳоли розилигини таъминлаш, фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларни аниқлаш бўйича "Оққўрғон тумани тажрибаси ва намунаси" асосида маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб, ҳар бир хонадоннинг шароити билан танишиб, аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларини ўрганиб, туман, вилоят ва республика даражасида ҳал этиладиган муаммолар аниқланмоқда ҳамда уларни бартараф этиш бўйича "Йўл харита"лари ишлаб чиқилган. "Йўл харита"сига асосан туман даражасида ҳал этилиши белгиланган муаммолар тумандаги мутасадди корхона ва ташкилотлар томонидан бугунги кунда ижобий ҳал этилиб, фуқароларнинг давлатдан розилиги таъминланмоқда.
Мисол учун: Мустақиллик МФЙда яшовчи фуқаро Ҳотамова Дилнозага туман Электр тармоқлари корхонаси томонидан 2.3 млн сўм электр энергиясидан асоссиз қарздорлик белгиланиб, унинг хонадони электр энергиясидан узилганлиги сабабли қарздорликни қайта ҳисоблаб, электр энергиясини улаб беришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати туман Электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан жойига бориб қарздорликни қайта ҳисоблаб чиқилиб, қарздорлик бартараф этилган ва фуқаронинг уй-жойи электр тармоғига улаб берилган. 
Гўзалкент МФЙда яшовчи фуқаро Эгамбердиева Ҳафизага туман Электр тармоқлари корхонаси томонидан асоссиз қарздорлик белгиланиб, унинг хонадони электр энергиясидан узилганлиги сабабли қарздорликни қайта ҳисоблаб, электр энергиясини улаб беришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати туман Электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан жойига бориб қарздорликни қайта ҳисоблаб чиқилиб, қарздорлик бартараф этилган ва фуқаронинг уй-жойи электр тармоғига улаб берилган.
Пахтаобод МФЙда яшовчи фуқаро Усмонов Дадахон Фахриддиновичнинг соғлигини тиклашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилиб, саховат ва кўмак жам-ғармасидан 5.6 млн сўм пул маблағи ажратиб берилди.  
                         
                                  А.ИГАМБЕРДИЕВ,
Ўзбекистон Республикаси
 Президентининг Оқдарё туманидаги Халқ қабулхонаси мудири.    
Дониёр ЭРГАШЕВ,
Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг Оқдарё туманидаги Халқ қабулхонаси мутахассиси.