МАҲАЛЛА РАИСИГА МУНОСИБ НОМЗОДЛАР САЙЛАНМОҚДА

Юртимизда сайловга оид қонунларнинг тизимлаштирилиши, кейинги йиллардаги очиқлик, инсонпарварликка асосланган ислоҳотлар сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёнида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Ушбу йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири фуқаролар йиғинлари раислари сайлови туманимизда ҳам уюшқоқлик билан бошланди. Ушбу лавозимга ўзига юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини сезган ҳолда ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳамда халқимизга беминнат хизмат қиладиган муносиб номзодларга овоз бериш мақсадида туманимиздаги 35 та маҳалла раисларига овоз бериш жараёни қизғин давом этмоқда.
16 май куни тумандаги 4 та сектор ҳудудида жойлашган Пичоқчи, Пўлатдархон, Лойиш ва Наврўз маҳаллаларида маҳалла раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтди. Ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Пичоқчи маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайловда фуқаролар вакиллари ва йиғилиш иштирокчиларининг умумий сони 622 кишини ташкил қилиб, шундан 445 нафар (71,5 %) вакиллар иштирок этишди. 53 та бюллетень яроқсиз деб топилди. Рустамхон Ҳусанов номзоди 299 та (76,3% ) овоз тўплади. Мустафо Азаматов  93 та (23,7 %) овоз тўплади.
Пўлатдархон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайловда фуқаролар вакиллари йиғилиши иштирокчиларининг умумий сони 520 кишини ташкил қилиб, шундан 329 нафар (63,2 %) вакиллар иштирок этишди. 28 та бюллетень яроқсиз деб топилди. Бахтиёр Дадилов  номзоди 154 та овоз тўплади. Акмал Астанов  номзоди 82 та, Олимхон Файзиев номзоди 65 та овоз тўплади.
Лойиш маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайловда фуқаролар вакиллари йиғилиши иштирокчиларининг умумий сони 404 кишини ташкил қилиб, шундан 271 нафар (67 %) вакиллар иштирок этишди. 30 та бюллетень яроқсиз деб топилди. Собиржон Пардаев номзоди 183 та овоз олди. Азамат Холиқназаров    номзоди эса 58 та овоз тўплади.
Наврўз маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайловда фуқаролар вакиллари йиғилиши иштирокчиларининг умумий сони 437 кишини ташкил қилиб, шундан 293 нафар (67 %) вакиллар иштирок этишди. Шундан 24 та бюллетень яроқсиз деб топилди. Собир Амиров номзоди 160 та, Комилжон Ишназаров номзоди 109 та овоз тўплади.
17 май куни тумандаги 12 та маҳаллада маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоли) сайлови ўтказилди. 18 май куни ҳам туманда навбатдаги 12 та маҳаллада маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоли) сайлови ўтказилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, туманимиз маҳаллаларида маҳалла раиси(оқсоқоли) сайлови белгиланган тартиб қоидаларга риоя қилинган ҳолда қизғин давом этмоқда. Энг асосийси, фуқаролар сайлов жараёнида фаол иштирок этишмоқда.
Ўз мухбиримиз.