Самаркандда "порахурлик" жиноятларига қарши кураш давом этмокда

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ва ИЖҚК департаменти ходимлари ҳамкорлигида 07 январь куни тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, Оқдарё туман тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлимининг 30 ёшли ходими, туманнинг Янгиобод маҳалласида яшовчи фуқарони тиббиёт бирлашмасига ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ундан 700 АҚШ доллари миқдорида пул маблағларини талаб қилиб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.   
Навбатдаги тезкор тадбирда Пайариқ туманидаги мактабларнинг бирида ўтказилиб, мактаб директори лавозимида ишловчи “Ж.Ш.” Бошқўрғон маҳалласида яшовчи фуқарони ушбу ўқув даргохининг психология фани ўқитувчиси сифатида ишга олиш эвазига 400 АҚШ доллари миқдорида пул маблағини талаб қилиб, аванс сифатида илгари 900.000 сўм пулни олгани маълум бўлди. Қолган 3 млн 200 минг сўм миқдоридаги пулни олаётган вақтда далилий ашё билан ушланди.
Ҳозирда юқоридаги шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.