ЧОРЖУДАГИ КЎЧАНИНГ ЭГАСИ БОРМИ?



Минг афсуски, ушбу кўчанинг бугунги кундаги манзараси қониқарли аҳволда эмас. Асфальт йўл орқали юрар экансиз, йўлнинг икки томонида барпо қилинган боғ-роғлар, яшил экин майдонларига қараб кўзингиз қувнасада, йўл ёқаларида ўсиб ётган бегона ўтлар, тартибсизликлар киши кўнглини хира қилади. Айниқса, ушбу суратда акс этганидек, айни пайтда йиртилиб, яроқсиз аҳволга келиб қолган - “Самарқанд ветеринария медицина институти ўқув тажриба хўжалиги” деб ёзилган ёзув пешлавҳани ўқиб таъбингиз янада хира тортади. Ана шу боғ-роғлар ва ўқув тажриба хўжалиги чегараларига тегишли бўлган катта йўл қисмидаги майдонларни бегона ўт босиб кетганлигини қандай изоҳлаш мумкин? Бу ҳам етмаганидек, йўлнинг айрим жойларига аҳоли томонидан чиқиндилар ташлаб кетилмоқда. Ахир, бу кўчанинг эгаси борми, бор бўлса, нега ўз ҳолига ташлаб қўйилган?
Сиз бунга нима дейсиз, ҳурматли маҳалла мутасаддилари?! Бепарволик, лоқайдлик ва сансалорлик токайгача давом этади. Ёки ушбу кўчанинг ободончилиги учун Сизга юқоридан алоҳида топшириқ керакми? Сизнинг бу борадаги жавобингизни кутиб қоламиз!
Кенжа БОТИР.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Маданият ва истироҳат боғи
- 06 фев, 22:46