АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

Аҳолини рўйхатга олиш доирасида   шахсларнинг иқтисодий хусусиятларига оид статистик маълумотларни тўплаш зарурати кўплаб сабабларга боғлиқ. Мамлакат иқтисодий тузилмасининг кенг қамровли суръатини, шунингдек, иш режимларини тузиш, меҳнат бозорида иштирок этиш ва мамлакат аҳолисининг меҳнатидан кам фойдаланиш тизимини яратиш учун шахсларнинг самарали фаолияти тўғрисидаги маълумотлар жуда муҳимдир. Ушбу маълумот бошқа шахслар томонидан берилган маълумотлар билан биргаликда, аҳолини рўйхатга олиш доирасида йиғилган уй хўжаликлари ва уй-жойлар, шахслар ва уй хўжаликларининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини баҳолашга имкон беради. Бу эса, иш ўринларини яратиш, камбағалликни камайтириш, иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги муносабатлар, касб-ҳунар таълими ва ўқитиш, ижтимоий таъминот йўналишлари ва бошқа ижтимоий нафақалар бўйича имтиёзлар бериш, гендер тенглик ва ижтимоий инклюзивлик, фуқаролар иштироки ва бошқалар билан боғлиқ.

Бундай статистикани бошқа манбалардан олиш мумкин, масалан, ишчи кучини ўрганиш бўйича уй хўжаликларига асосланган кузатувлар ва маъмурий манбалардан, аммо, бу бошқа манбалар билан муайян чекловларга олиб келмоқда. Уй хўжаликлари сўровларида, айнан ишчи кучи тадқиқотлари умуммиллий даражада ва кенг минтақавий даражадаги гуруҳларни аҳолининг иқтисодий кўрсаткичлари бўйича кенг кўламли статистик маълумотларни ишлаб чиқиш учун жуда мос келади. Лекин, ишчи кучини ўрганиш кузатувлари доирасида олинган маълумотлар табиийки хатоларга мойил бўлади, шунинг учун камдан-кам ҳолларда, кичик туманлар иқтисодиётига ёки тармоқларни гуруҳлаш борасида ишончли баҳо беришга имкон беради.

Аҳолининг иқтисодий хусусиятларига тегишли статистикани ишлаб чиқиш бўйича халқаро резолюциялар ва кўрсатмалар халқаро меҳнат статистикаси конференцияси томонидан қабул қилинади ва хал-қаро меҳнат ташкилоти бошқарув органи томонидан тасдиқланади.

Аҳолининг иқтисодий хусусиятларини ўлчаш меҳнат статистикасининг концептуал ўзагига асосланган. Ушбу асослар доирасида меҳнат фаолиятининг мақсадлари маълумотномада "ҳар қандай жинс ва ёшдаги шахслар томонидан товарлар ишлаб чиқариш ёки ўзлари учун хизматлар кўрсатиш фаолияти, ҳар қандай фаолият" деб белгиланади.

Зохир Эргашев,

Самарқанд вилоят статистика

бошқармаси мутахассиси.