АДЛИЯ ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги "Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-89-сонли Фармонига асосан, юридик хизмат кўрсатиш марказлари, туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ҳамда ФҲДЁ органлари барча ҳуқуқ ва ваколатларини сақлаган ҳолда туман (шаҳар) адлия бўлимлари тузилмасига ва бўйсунувига ўтказилиб, ушбу адлия органлари бирлаштирилди.
Сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятини тушунтириш, жойларда аҳолини ташвишга солувчи ҳуқуқий муаммоларни ҳал этиш, давлат хизматларининг сифатини ошириш, ўз фаолияти юзасидан жамоатчиликка тизимли равишда маълумотлар тақдим этиш масалаларида адлия органлари ва муассасаларининг роли ва масъулияти сезиларли равишда ошмоқда.
Шу билан бирга, "Янги Ўзбекистон - халқ-чил ва инсонпарвар давлат" ғоясини рўёбга чиқариш адлия органлари тизимида маъмурий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришни тақозо қилмоқда.
Мамлакатимизда адолат ва ҳуқуқ устуворлигини мустаҳкамлаш, аҳолига профессионал хизмат қиладиган ихчам ва самарали бошқарувни яратиш, декларатив хусусиятга эга вазифаларни бекор қилиш, функцияларни амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини аниқ белгилаш ва такрорланишларнинг олдини олиш орқали бюджет маблағларини тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, шу жумладан аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини ҳал этишда адлия органларининг роли ва масъулияти янада кучайтирилиб, вазирлик зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди.
Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш йўналишида:
- жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
- ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш ҳисобига тезкор, қулай ва сифатли давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлаш;
- давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, шу жумладан, тегишли ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш ва самарадорлигини баҳолаш;
Интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш йўналишида:
- интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда ихтиролар, товар белгилари, муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш;
- ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш.
Адлия вазирлиги фаолияти самарадорлигини янада ошириш ҳамда рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар;
Юридик хизмат кўрсатиш марказлари, туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ҳамда ФҲДЁ органлари барча ҳуқуқ ва ваколатларини сақлаган ҳолда туман (шаҳар) адлия бўлимлари тузилмасига ва бўйсунувига ўтказиш белгиланди.
Мазкур қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони билан тасдиқланган Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясидаги вазифаларни амалга ошириш ҳамда қонунчилик ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш мақсадида 2022 йил 1 майдан бошлаб қуйидаги тартиб ўрнатилиши белгиланди. Унга мувофиқ:
- қонунчиликка асосан маҳаллий ижро ҳокимияти органлари қарорларини қабул қилишда ҳудудий адлия органлари ижобий хулосаси олиниши белгиланган ҳолларда, бундай хулоса олинмасдан тегишли қарорларни қабул қилиш (чиқариш)га йўл қўйилмайди;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ўзларига юклатилган вазифаларни самарали амалга ошириш учун қуйидаги:
- давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо қўллаш;
- интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга жарима қўллаш;
- давлат органлари ва давлат иштирокидаги ташкилотларда юзага келган меҳнат низосини кўриш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиш ваколатлари берилди.
Ж.ХОЛНАЗАРОВ,
туман ЮХКМ бош                      юрист консульти.