Сектор раҳбарлари мавсум олдидан теримчилар билан учрашишди


Пахта ҳосилини ёғин-сочин кунларга қолдирмасдан тез ва сифатли териб олиш теримчиларимизнинг куч-ғайратига ва албатта, уларга яратилган шарт-шароитларга боғлиқдир. Шу боис, айни кунларда Оқдарё туман ҳокими теримчилар учун шарт-шароитларни янада яхшилаш, уларнинг фикри, муаммоларини аниқлаш ва тезкор чоралар кўриш мақсадида жойларда теримчилар ва терим отряди раҳбарлари билан учрашувлар ўтказмоқда.

  Бугун 1-сектор раҳбари туман ҳокими  Н.Сулаймонов 2-сектор раҳбари туман прокурори Д.Кубаев билан биргаликда 1-сектор ҳудудидаги “Кумушкент”, “Қаҳрамон”, “Оқдарё” ММТПлари ҳамда 2-сектор ҳудудидаги “Даҳбед”, “Н.Примқулов”, “Р.Ҳамроев” ММТПларининг терим отрядлари теримчилари билан учрашувлар ўтказдилар.

Тадбирда теримчиларни қизиқтирган масалалар юзасидан сектор раҳбарлари томонидан батафсил маълумотлар берилди.


  Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати