Тадбиркор харид чeки бeрмаганлиги учун ҳам молиявий, ҳам маъмурий жарима тўлайдими?

Мамлакатимизда солиқ сиёсатини такомиллаштириш, солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш, солиқ юкини изчил камайтириш, солиқ тизимини соддалаштириш ва солиқ ҳисоботларини тубдан қисқартириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 
Солиқ тизимини янада такомиллаштириш, иқтисодиётда хуфиёна айланмани қисқартириш ва Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясининг асосий йўналишларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июлдаги "Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4389-сонли Қарори қабул қилинган. Ушбу қарорнинг 1-бандига кўра тадбиркорлик субъектлари аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликни тан олиб, давлат солиқ хизмати органларининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорини олган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида молиявий жарималарни ихтиёрий равишда тўласа, тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар мазкур ҳуқуқбузарлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган жиноий ва маъмурий жавобгарликдан озод этилиши белгиланган.
Бундан ташқари, Солиқ кодексининг 218-моддасига асосан аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлардаги айбга иқрор бўлинганда ва солиқ органининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарори олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда молиявий санкциялар суммаси ихтиёрий равишда тўланганда жарима миқдори ушбу Кодекснинг тегишли моддаларида белгиланган миқдорга нисбатан икки бараварга камайтирилади.
Хўш бу нима дегани?
Масалан, тадбиркорга харид чеки бермаганлиги сабабли солиқ инспекцияси томонидан Солиқ кодексининг 221-моддасига асосан беш миллион сўм миқдорида молиявий жарима солинган ҳолда тадбиркор ушбу жаримани ўн кунлик муддатда тўласа, икки ярим миллион сўм жарима тўлайди ва маъмурий жавобгарликдан ҳам озод этилади.
Ислом УМАРОВ,
туман адлия бўлими бош 
                                 маслаҳатчиси.               
Мавзуга оид:
Суд ва ҳаёт

Суд ва ҳаёт

  • 31 мар, 15:18
Суд ва ҳаёт

Суд ва ҳаёт

  • 31 мар, 15:10
Инсон ва қонун

Инсон ва қонун

  • 25 мар, 15:21
Қарорлар

Қарорлар

  • 23 ноя, 15:07