Тестдан воз кечиш пайти келмадими?

Очиғини айтиш керакки, бу йилги ОТМга қабулдан кўпчилик норози. Биргина Тошкентдаги юридик институтига тест топширган 400 нафар ёшларнинг барчаси 189 баллдан тўплашибди. Улар ҳам шартнома асосида ўқишга қабул қилинган экан. Бу қанақаси бўлди. Бу факультетга 150 нафар киши қабул қилиниши лозим. Шунинг ўзиёқ тест тизимининг адолатли эканлигини инкор этмоқда. Шундай экан, тест тизимидан воз кечиш пайти келди.

Бир пайтлар собиқ иттифоқ даврида ОТМларга кириш учун 4 та имтиҳон топшириларди. Биринчиси барча олийгоҳларда ёзма иншо, қолган учтаси эса оғзаки бўларди. Ўшандаёқ олийгоҳга кирувчининг билими аниқ бўларди. Имтиҳон олинган 4 та фаннинг барчасидан аъло баҳога топширганлар сўзсиз талаба бўлар, кейингилари эса олган балларига қараб талабаликка қабул қилинарди. ОТМлардаги ёзма, яъни иншо ёзишнинг йўқ қилиниши эса маълум даражада ўзбек тилида сўзларни хатолик билан ёзилишига сабаб бўлди.

Шундай экан, назаримизда тест тизимидан бутунлай воз кечиб, худди илгаригидек ҳолатга қайтиб, 4 та имтиҳонни битта ёзма ва 3 та оғзаки имтиҳон жорий қилинса самарали бўлмасмикан?  

ЖЎШҚИН.