ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ТУМАН САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ВА БЎШАБ ҚОЛГАН ДЕПУТАТЛИК ЎРИНЛАРИГА САЙЛОВ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг 20, 93-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли "COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов комиссияси
Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И :
1. Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг 7-Галаравот, 23-Кумушкент, 26-Навоий сайлов округлари бўйича бўшаб қолган ўринларга халқ депутатлари туман Кенгаши депутати сайловини тайинлаш тўғрисидаги 31/254-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин. 
2. Халқ депутатлари туман сайлов комиссиясининг COVID-19 пандемияси шароитида халқ депутатлари туман Кенгашига 7-Галаравот, 23-Кумушкент, 26-Навоий  сайлов округларидан бўшаб қолган депутатлик ўрнига сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин. 
3. 7-Галаравот, 23-Кумушкент, 26-Навоий округларида бўшаб қолган ўринга халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига сайловни ўтказиш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ҳақида туманга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича ҳудудий, туман  махсус комиссиясининг хулосаси сўралсин.
4. 7-Галаравот, 23-Кумушкент, 26-Навоий сайлов округлари ҳудудидаги маҳаллалар, кўчалар, кўп қаватли уйлар рўйхати ва сайловчилар сони ҳақидаги маълумотлар махсус комиссияга тақдим этилсин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б.Ашуров зиммасига юклатилсин.
Туман сайлов комиссияси раиси       М.Мусаев.
21 май 2021 йил.
Мавзуга оид:
Бюджет қарори

Бюджет қарори

  • 16 янв, 18:35
Ижтимоий ҳаёт

Ижтимоий ҳаёт

  • 27 ноя, 13:46