ИЛҒОР ТЕРИМЧИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Миллий бойлигимиз бўлган “оқ олтин”ни далалардан йиғиб-териб олиш жараёнида туманимизда қарийб ўн мингга яқин теримчилар фаол иштирок этмоқдалар. Айни вақтда далаларда иш  қизғин. Теримчилар бор ҳосилни сўнгги мисқолигача йиғиштириб олишга астойдил бел боғлашган. Терим суръатини оширишда, теримчиларга куч-ғайрат бағишлашда, айниқса, уларни моддий ва маънавий рағбатлантиришга қаратилган тадбирларнинг ташкил этилаётгани қўл келаётир.

Яқинда сектор раҳбарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мутасаддилари ҳудудлардаги пахта далаларида теримчилар билан учрашишди. Теримчиларга куч-ғайрат тилаб, пахтани нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб олишда  жонбозлик кўрсатаётган фермер хўжалик ва отряд раҳбарлари ҳамда теримчиларга ташаккур билдирилди. Энг илғор теримчиларга совғалар топширилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.